❗️ССВ: сўнгги уч кунда коронавирусга чалинган 292 нафар беморнинг 118 нафари аҳоли орасида қайд этилган
Мисол учун,
Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилиб, уй шароитида даволанган фуқарода,
Юнусобод туман давлат солиқ инспекциясининг 2 нафар инспекторида, Шайхонтоҳур туманидаги “Медиапарк” савдо мажмуаси сотувчисининг онасида коронавирус аниқланган.
Бундан ташқари,
Тошкент вилоятида яшовчи, Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланадиган фуқаронинг
2 нафар оила аъзосида, Бекобод ва Тошкент туманларида яшовчи
2 нафар фуқаро ҳамда Тошкент туманидаги “Американ госпитал” хусусий клиникаси кичик тиббиёт ходимида ҳам касаллик тасдиқланган.
Шунингдек, коронавирус инфекцияси аниқланган
Сирдарё вилояти Ички ишлар ходимининг қўшниси ва у билан мулоқотда бўлган
2 нафар тикувчилик цехи ходимларида, Самарқанд вилояти “Мароқанд” ДУКнинг 2 нафар ходими ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.
Бугун айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти Муборак туманида фаолият кўрсатувчи
хорижий корхонанинг бир йўла 28 нафар ходимида, Тошкент шаҳри
Юнусобод бозорининг яна
2 нафар сотувчисида коронавирус инфекцияси тасдиқланди.
❗️Айни хавотирли вазиятдан келиб чиққан ҳолда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, яна бир бор, фуқароларимизни огоҳлантиради: вазият мураккаблашиб бораётганини билиб турибсиз. Уни ижобий ёки салбий томонга ўзгартириш ҳар биримизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эканини унутманг.
‼️Шунинг учун заруратсиз кўчага чиқманг, одамлар кўп тўпланадиган жамоат жойига боришдан вақтинчалик тийилинг, ижтимоий масофа сақланг, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювинг, кўчага чиққанда ниқоб тақишни асло унутманг, ва умуман, карантин ва санитария қоидаларига сўзсиз риоя этинг.
✅ Ўзингизда касаллик белгиларини сезсангиз зудлик билан шифокорга мурожаат этинг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
👉 @xushnudbek 👈
qizil toifadagi hududlarnda nazorat kuchaytirilsin depman boshqa davlatdan kelishni istamagan odamlarni majburlab ortga qaytarish shartmas demoqchiman siz nima demoqchisiz
Бир киши сафарга кетаётиб, йўлда Вабони учратиб қолибди. — Қаерга кетаяпсан? — сўрабди Вабо.
— Зиёратга. Сен-чи? — Сенинг юртингга, беш минг кишини олиб кетишга, — дебди Вабо.
Ҳар ким ўз йўлида кетибди. Йил ўтиб, улар яна ўша жойда кўришиб қолишибди. — Сен алдадинг, — дебди зиёратчи Вабога — Беш минг кишини олиб кетаман деб, юртимдан эллик беш минг одамни олиб кетибсан! — Йўқ, — эътироз қилди Вабо, — Мен ростдан ҳам беш минг кишини олиб кетдим. Қолгани қўрққанидан ўлди... Қиссадан ҳисса: Одамни касалликдан кўра, унинг ваҳимаси ўлдиради.
Аллоҳга таваккал.
Эҳтиётимизни қилиб, ваҳимага берилмайлик.
Роббим берган бу вабо хам бир неъмат биз мусулмонларга. Карантинда утириб канчадан канча инсонлар Роббига кайтти, намоз бошлашди, такво кила бошлашди, Рамазонда руза фарзини адо этишти.... Ма шаа Аллах 😍