Бюрократия ҳиди уфуриб турган тартиб

#abituriyent

Кеча хотин-қизларга ажратилган давлат гранти учун қўшимча 940та ўринга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини берадиган тавсиянома олиш тартиби ҳақида маълумот бериб ўтгандим. Ушбу маълумотларни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг бошқарма бошлиғининг АОКАдаги брифингда айтган сўзларидан тайёрлаганман.

Кечаги постга 250 га яқин изоҳ қолдирилди ва аксарият инсонлар тартибдан норози. Уларнинг шикоятида эса жон бор.

Сабаби хотин-қизларга тавсиянома бериш тартибини кўриб, кўз олдимга ҳеч кимга керак бўлмайдиган бир дунё қоғоз, тонналаб маълумотномалар, турли эшиклар тагида сарғайиб турган аёллар келди.

Жумладан, тартиб бўйича бир қанча саволларим бор.

Биринчидан, ҳужжатлар 10 июлгача қабул қилинади дейилган. Лекин номзодларнинг ҳужжатларини туманлар 8 июлгача вилоятга, вилоятлар эса 10 июлгача вазирликка бериши керак экан. Ия, унақада 8-9-10 июль кунлари туманга ҳужжат топширган хотин-қизлар тақдири нима бўлади? Нега муддатларда бунақа бетартибликка йўл қўйилган?

Иккинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлардан маълумотнома, объективка нега керак? Нима улар бирор давлат ташкилотига ишга кираётганмидики (қонун бўйича аслида ишга киришда ҳам объективка сўраш мумкин эмас), объективка сўраляпти? Чекка қишлоқдаги содда опа-сингилларимиз объективкани, уни тўлдириш тартибини қаёқдан билсин? Ва уни тўлдириш учун шароит (компьютер, принтер, электр) бор дейсизми? Хўп, имкон бор ҳам дейлик, ўзи бунақа ортиқча ҳужжатдан кимга нима фойда?

Учинчидан, нима учун хотин-қизлардан мактаб, лицей ёки коллеждан маълумотнома талаб қилиняпти? Дипломини кўрсатса ёки нусха берса етмайдими? Мактаб ёки коллежни 10-15 йиллар олдин тугатган опаларимиз ҳам тавсиянома оламан деса, энди архивма-архив сарсон бўлиши керакми? Ёки яқиндагина коллежни тугатган бўлсаю, лекин у коллеж ёпилиб кетган бўлса-чи, унда нима қилади? Ахир юртимиз бўйлаб озмунча коллежлар ёпилмадими?

Ёки энг асосийси ҳозир ёз ойи бўлса, ҳамма таътилга чиқиб кетган, маълумотнома олиш учун мактаб ёки коллеж маъмуриятини қаердан топиб келишади?

У маълумотнома мазмуни қандай бўлади? Нега бу ҳақда бирор жойда батафсил маълумот эълон қилинмади?

Тўртинчидан, ҳозир карантин даври, жуда кўп туман/шаҳарлар қизил ҳудудда. Бундан ташқари қоғоз коронавирус инфекциясини ташувчи энг катта воситалардан бири эканлиги айтилаётган бир пайтда, нима учун бир дунё кераксиз ҳужжатлар талаб қилиняпти? Ахир бу саломатлик учун ҳам хавфлику.

Нега танлов сифатида имконияти борларга онлайн ариза бериш усули яратилмади? Бунинг учун юз миллионлаб маблағ сарфлаб, янги сайт қилиш шартмас, оддий Google Forms орқали ҳам масалани текин ҳал қилса бўлади. Фақат бунинг учун озгина замонавий фикрлаш керак, СССРдан қолиб кетган объективкаю, бюрократияни бир дақиқа унутиб туриш лозим.

Хуллас, саволлар бисёр. Жавоб эса ҳозирча йўқ. Мен ҳали бу тизимнинг коррупцион жиҳатлари ҳақида лом-мим демаяпман. Тавсиянома бериш учун бирорта асос йўқ бўлган минглаб шахслар ҳам тавсиянома олиши эҳтимоли катта. Майли, бунга барибир чек қўя олмайди, бу жамиятимизнинг қон-қонига сингиб кетган «қадрият».

Лекин ҳеч бўлмаса тавсиянома бериш тартибини сал тартибга келтиришса яхши бўларди.


👉 @xushnudbek 👈

567 comments

Show 100 more comments
ZAVQIDDIN
Baribir ta‘limda qilinadigan ishlar ko‘p..
1.o‘qituvchini o‘quvchi va ota onai oldida hurmatini oshirish uchun bahoni qadrini oshirish...sinfdan qoldirish yoki boshqa choralarni ko‘rish kerak......
2.Test bo‘larmish o‘zi shundayam biz har 5 yilda malaka oshirib oxirida chiqish testdan o‘tamizku...
3.Albatta maktabni a‘lo baholar bilan tugatgan o‘quvchilarga Unversitetga imtihonsiz kirishga ruxsat berilishi lozim maktabda yaxshi o‘qigan o‘quvchi unverisitetni ham albatta eplaydi...
maktabda tanish bilish qilib 5 bahoga bitirgan bo‘lmasa albatta.
Assalomu aleykum Xushnud aka. Shu xujattlarni yigish uchun borganimizda bazi tawkilotlar xatto qande mazmunda yozib berishniyam bilishmasligi aytishyapti. Maxallani xatto xabariyam yoq. Bu yogi nechpuldan tushdi😫😫
Umid Shavkatov
Hamma joyda korrupsiya
Umid Shavkatov
Hamma joyda korrupsiya
Yevropa amerikada ja unaqamas faqat wu markazy osyoda avjga cqan
Бу яхши албатта, урта махсус маълумотли укитувчи хотин кизларга хам алохида квота ажратса яхши буларди. Чунки урта махсус маълумотли аёллар масаласини хеч ким ёзмай куйдида. Аслида улар сони 20 мингдан ошик булса керак бу хам битта муаммо?
Нилуфар
Ассалому алайкум.Тугри фикрларни айтдингиз.Отам вафот этган,онам ногирон.Оилада 3 кишимиз: онам,ман ва укам.Яна хужжатларни асл нусхалари суралаяпти.Йўқолиб кетмаса деб қўрқасиз.Хозир боқувчимни йўқотганим учун ,нафақа оламиз,шунинг учун отамни вафот этганлиги хақидаги гувоҳнома горсабезда эди.Онам урнига бошқа хужжат бериб ,базур олдилар.Хамма хужжатларини хали йиға олмадим.Ишқилиб кечга қолмасам бўлди.Энг ёмони бизни олисдаги шахарчамизга бор йўғи 2 дона ўрин ажратилган.
Яшасин бюрократия,бор бўлинг ўзбекнинг раҳбарлари.
Juda ham toʻgʻri gaplar. Bu olishni deyarli imkonsiz. Qaytaga repititorda yaxshi oʻqib yurganlar qizlarni chalgʻityapti. Bunaqa narsalar koʻpayib ketganligidan oʻqishga topshirishda ham odam juda qiynalyapti.
Устамаларни баҳолаш мезонлари:
(Вазирлар Маҳкамаси №823 қарори асосида)

1. Синф журналлари асосида ўқувчилар билимининг сифати
("4" ва "5").
0-55 % - 0 балл
56-70% - 3 балл
71-85% - 4 балл
86-100 % - 5 балл

2. Ўрта мактаб ўқитувчилари учун ўқувчиларнинг олимпиадаларда, Билимлар беллашувида, бошқа танловларда (туман, шаҳар, Республика)
(Фақат 10-11 синф ўқитувчилари учун)
0-55 % - 0 балл
56-70% - 10 балл
71-85% - 15 балл
86-100 % - 20 балл

3. Бошланғич синф ўқитувчилари учун-очиқ дарс ва тадбирлар ўтказишда фаоллиги:
0-55 % - 0 балл
56-70% - 10 балл
71-85% - 15 балл
86-100% - 20 балл ( туман, шаҳар)

4. Тажрибани оммалаштириш:
Мактабда - 4 балл
Туманда - 6 асосий
Шаҳарда - 8 балл
Республикада - 10 балл

5. Педагогик иш стажи:
1-5 йил – 4 балл
6-10 йил – 6 балл
11-15 йил – 8 балл
16 йилдан ортиқ – 10 балл

6. Синф раҳбарлиги:
Тарбиявий соатлар, тадбирлар, ИИБ ҳисоби, давомат-95% (журнал бўйича)
5-10-15 балл

7. Малака ошириш курсларини ўз вақтида якунлаш + сертификат
5 балл

8. Тугарак ва синфдан ташқари ишларнинг сифати.
Мавзу бўйича ўқувчиларнинг тўгарак ишларини ёритиш-30%
3-5 балл

9. Илмий ишлар (оммавий ахборот воситаларида нашрлар ва чиқишлар, ўқув қўлланмалар, қўлланмалар нашр)
Туманда - 5 балл
Шаҳарда - 10 балл
Республикада - 15 балл

10. Ота-оналар билан ишлаш (сўровнома асосида)
"яхши" ва "аъло"
55-70% - 5 балл
71-85 % - 10 балл
86-100 % - 15 балл

Максимал мумкин бўлган балл-100 балл.
Устама ҳажми:
65-70 балл-10%
71-75 балл-15%
76-80 балл-20%
81-85 -25 балл %
86-90 балл-30%
91-95 балл-35%
96-100 балл-40%

«O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling! 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-z6FH1Wz9XodxYPw
Elmurod
Бу хам ўша эски . Кам таьминланган оилаларга қилинаётган ёрдамнинг бир тури. Чунки ўзига тўқ оила вакиллари олади хақиқий қийналганлар қолиб кетади. Чунки улар ориятли,таниш билиши йўқ, бировни устидан арз қилишни хам билмайдиган инсонлардир. Уларнинг фонида кимлардур кўп нарсага эга чиқмоқда . Худди саховат ва кўмак фондига йиғилган пуллар тарқатилгандай
Sherdor Akhmedov
Устамаларни баҳолаш мезонлари: (Вазирлар Маҳкамаси №823 қарори асосида) 1. Синф журналлари асосида ўқувчилар билимининг сифати ("4" ва "5"). 0-55 % - 0 балл 56-70% - 3 балл 71-85% - 4 балл 86-100 % - 5 балл 2. Ўрта мактаб ўқитувчилари учун ўқувчиларнинг олимпиадаларда, Билимлар беллашувида, бошқа танловларда (туман, шаҳар, Республика) (Фақат 10-11 синф ўқитувчилари учун) 0-55 % - 0 балл 56-70% - 10 балл 71-85% - 15 балл 86-100 % - 20 балл 3. Бошланғич синф ўқитувчилари учун-очиқ дарс ва тадбирлар ўтказишда фаоллиги: 0-55 % - 0 балл 56-70% - 10 балл 71-85% - 15 балл 86-100% - 20 балл ( туман, шаҳар) 4. Тажрибани оммалаштириш: Мактабда - 4 балл Туманда - 6 асосий Шаҳарда - 8 балл Республикада - 10 балл 5. Педагогик иш стажи: 1-5 йил – 4 балл 6-10 йил – 6 балл 11-15 йил – 8 балл 16 йилдан ортиқ – 10 балл 6. Синф раҳбарлиги: Тарбиявий соатлар, тадбирлар, ИИБ ҳисоби, давомат-95% (журнал бўйича) 5-10-15 балл 7. Малака ошириш курсларини ўз вақтида якунлаш + сертификат 5 балл 8. Тугарак ва синфдан ташқари ишларнинг сифати. Мавзу бўйича ўқувчиларнинг тўгарак ишларини ёритиш-30% 3-5 балл 9. Илмий ишлар (оммавий ахборот воситаларида нашрлар ва чиқишлар, ўқув қўлланмалар, қўлланмалар нашр) Туманда - 5 балл Шаҳарда - 10 балл Республикада - 15 балл 10. Ота-оналар билан ишлаш (сўровнома асосида) "яхши" ва "аъло" 55-70% - 5 балл 71-85 % - 10 балл 86-100 % - 15 балл Максимал мумкин бўлган балл-100 балл. Устама ҳажми: 65-70 балл-10% 71-75 балл-15% 76-80 балл-20% 81-85 -25 балл % 86-90 балл-30% 91-95 балл-35% 96-100 балл-40% «O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling! 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE-z6FH1Wz9XodxYPw
Ushbu postni bekorga tashlamadim. Hayf senlarga yorqin kelajak. Hayf senlarga sifatli ta'lim deb yuborging keladi. Ustozlar nufuzini bizni tentak buyruqbozlarimiz mana shu tarzda yuksaklarga kotarishmoqchi🤣🤣🤣
Ассаломуалайкум!Хушнудбек сиздан илтимос узоқ йил давомида бир ташкилотда ишлаган ўрта махсус ходимларга хам бирор имтиёз борми ўқишга тавсиянома асосида сухбат орқали кириб ўқишга?Ўтган йилларда боғча яни Мтм мутахасислари учун ажратилган шу тавсиянома орқали махсус сиртиқига кириб ўқиш ундан ташқари йирик корхона ва ташкилотларга ажратилди.Нега коллеж ходимлари ва медитцина ҳодимлари учун имконият йўқ.
Sherdor Akhmedov
Устамаларни баҳолаш мезонлари: (Вазирлар Маҳкамаси №823 қарори асосида) 1. Синф журналлари асосида ўқувчилар билимининг сифати ("4" ва "5"). 0-55 % - 0 балл 56-70% - 3 балл 71-85% - 4 балл 86-100 % - 5 балл 2. Ўрта мактаб ўқитувчилари учун ўқувчиларнинг олимпиадаларда, Билимлар беллашувида, бошқа танловларда (туман, шаҳар, Республика) (Фақат 10-11 синф ўқитувчилари учун) 0-55 % - 0 балл 56-70% - 10 балл 71-85% - 15 балл 86-100 % - 20 балл 3. Бошланғич синф ўқитувчилари учун-очиқ дарс ва тадбирлар ўтказишда фаоллиги: 0-55 % - 0 балл 56-70% - 10 балл 71-85% - 15 балл 86-100% - 20 балл ( туман, шаҳар) 4. Тажрибани оммалаштириш: Мактабда - 4 балл Туманда - 6 асосий Шаҳарда - 8 балл Республикада - 10 балл 5. Педагогик иш стажи: 1-5 йил – 4 балл 6-10 йил – 6 балл 11-15 йил – 8 балл 16 йилдан ортиқ – 10 балл 6. Синф раҳбарлиги: Тарбиявий соатлар, тадбирлар, ИИБ ҳисоби, давомат-95% (журнал бўйича) 5-10-15 балл 7. Малака ошириш курсларини ўз вақтида якунлаш + сертификат 5 балл 8. Тугарак ва синфдан ташқари ишларнинг сифати. Мавзу бўйича ўқувчиларнинг тўгарак ишларини ёритиш-30% 3-5 балл 9. Илмий ишлар (оммавий ахборот воситаларида нашрлар ва чиқишлар, ўқув қўлланмалар, қўлланмалар нашр) Туманда - 5 балл Шаҳарда - 10 балл Республикада - 15 балл 10. Ота-оналар билан ишлаш (сўровнома асосида) "яхши" ва "аъло" 55-70% - 5 балл 71-85 % - 10 балл 86-100 % - 15 балл Максимал мумкин бўлган балл-100 балл. Устама ҳажми: 65-70 балл-10% 71-75 балл-15% 76-80 балл-20% 81-85 -25 балл % 86-90 балл-30% 91-95 балл-35% 96-100 балл-40% «O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling! 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE-z6FH1Wz9XodxYPw
Assalomu alaykum Xushnudbek. Mana shu haqda ham kreativ fikrlaringizni kutib qolamiz.
Yaxshi mavzu menimcha imtihonlar ochiq shaffof usulda amalga oshirilayotgan paytda koruppsiya qilishga zo‘r imkon
Bunaqa imtyozla karupsya bn oyinga oxwidyu, wunca joy kvota ajratilarmuw keyn yana harbylaga qowmca ballmuw
Hi | Ko'chada qoldim!
Bunaqa imtyozla karupsya bn oyinga oxwidyu, wunca joy kvota ajratilarmuw keyn yana harbylaga qowmca ballmuw
Undan kora qanca blmi yetarli bosa krsn oqwga test yechb keyn kantrak bosa yarmni tolansn wu imtyoz boladi, yo bomasa xarxl imtyozli tayorlov kurslari ocsn
F.A.H.R.I.D.D.I.N
Ассалому алейкум. Хурматли Хушнидбек урта махсус укитувчилар учун бу йил махсус.сиртки.очиладими
Show next 100 comments