Янги ўқув йилини қандай бошлаш масаласини Махсус комиссия қарори ҳал қиладиБугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди.Брифингда янги ўқув йили ва соҳа бўйича бошқа айрим саволларга жавоб берилди. Янги ўқув йилида таълим қандай шаклда давом этади?Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб ўқув йилини бошлаш бўйича
учта сценарий таклиф қилмоқда:
1⃣ Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, болалардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда.
2⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.
3⃣ Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Фаолият маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб олиб борилади. Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан ҳавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга давомати эркин бўлади.
Якуний хулосани эса Республика махсус комиссияси ҳал қилади.Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈