Келгуси йилда хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлади
Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, келгуси йилдан бошлаб хориждан ўқишни кўчиришда
қайси йўналишга кириш бали неча балл бўлган бўлса, ўша ўтиш бали сифатида белгиланади. Масалан, математика йўналишида ўтиш бали 120 балл бўлган бўлса, келгуси ўқув йилида шунча баллни тўплаганларга хориждан ўқишини кўчиришга рухсат берилади.
👉 @xushnudbek 👈
Nihoyat adolat qaror topadigan bulibdi Shuqaror ustida ishlaganlarga katta rahmat Vatanimiz kelajagi uchun oltin gisht quyibsiz
Бу қарорни қўллаб-қувватлаётганларнинг аксарияти Ўзб.н талабалари. Тўғри, сиз ўқиябсиз. Аммо хориждагиларнинг хаммасиям бум-буммикан? Имкон даражаси йўл қўймай, арзонроқ деб хорижга кирган бўлса, бунинг хеч айб жойи йўқ. Гуруч курмаксиз бўлмас.. Ўзимиздаям ўта паст баллар бн чўнтаги тўлалар ўқиябдиларку? Хориждаги талабаларимиз хам шу Ватанни фуқароси, фарзандику??? Адолат қанақа ўзи? Мисол ун ман нейтрал одамман. Фақат қўшни давлатларда ўқиётганларнинг аксарияти оилавий шароити қониқарли, ёки учта, тўртта фарзандли бева аёллар ва хоказо. Хамкасбларим бор ўқиётган. Хуллас, шахсий фикрим, қаршиман бунга. Ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар талабалар!!!! Абитуриент эмас! Нимага айнан уларга шартларни қаттиқ қўйябсизлар? Кўчирсин, ўқисин! Яна бир гап, биз ривожланган давлатларга таассуб қиламизу, нимага уларнинг олий таълим тизимидан тажриба ўрганмаймиз? Ана, қанча ёшлар чет элга нуфузли ўқишларга кириб ўқишни бошладилар. Беимтихон! Ха, нима бўпти? Зато сессияларда саралаб олаверишади. Биздаям шундай қилса бўлмасбўлмасмикан? Илмга интилган, аммо дтм тестидан атиги беш ун балл етмай, суперга имкон тополмай арзон хориж ўқишига кирганлар қанча? Айнан ўша пайтда жарақ жарақ супер тўлаб (56 балл тугул, 20 хам тўплай олмаганлар) ўқиса бўлпверарканда а? Роса "адолатли" бўлябдида шу ишларингиз! Хуллас, вакцинациядан ўтган талабаларга 10 % чегирмани ёппасига қўллашмагани ун таажжубда эдик , хартугул мутассадиларга инсоф битганига шукр. Энди бу масалани хам қайта кўриб чиқишларини сўрайман. Халқнинг бир вакиласи сифатида. Адолат ўрнатилганидан қувонаётганларга эса шуни айтмоқчиман : Ўзингга нимани раво кўрсанг, ўзгаларгаям раво кўр, илло бу ҳам фарз.
Aslin olganda horijda oqiganda malaka va tajriba kop bolypti. Super qigandan kora ...
Pervoda maslasn yaxshlab oylash kerak chunki chet davlatda oqiyotgnlarga invetstitsy adegn narsa bor kantrk tolab oqordi diplom otadi ammo pul tashqariga chiqb ketypt shuni uzbekistonga tolab oqisa har ikki tomnga ham yaxsh boladi sheklik...