Келгуси йилда хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлади
Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, келгуси йилдан бошлаб хориждан ўқишни кўчиришда
қайси йўналишга кириш бали неча балл бўлган бўлса, ўша ўтиш бали сифатида белгиланади. Масалан, математика йўналишида ўтиш бали 120 балл бўлган бўлса, келгуси ўқув йилида шунча баллни тўплаганларга хориждан ўқишини кўчиришга рухсат берилади.
👉 @xushnudbek 👈
Lekin shu ish adolatli bôlibdi rahmat