Коронавирус қайтяптими? Бепарволикка берилиб кетмаяпмизми?
❗️Бугун Ўзбекистонда коронавирус аниқланган сони тузалганлар сонидан салкам
2 баравар кўпроқ бўлди. Адашмасам, охирги марта 20 апрель куни вирусга чалинганлар сони тузалганлар сонидан кўп бўлган эди. 20 кун давомида беморлар сони фақат "минус"да эди, яъни тузалишлар кўпроқ бўлаётганди. Афсуски бугун яна "плюс"га қайтди.
Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 1 кунда
61 та янги ҳолат аниқланди.
Бу битта бизда эмас. Масалан,
Жанубий Кореяда ҳам бир ойлик пасайишлардан сўнг коронавирусга чалинганлар сони
кескин ошди. У ерда сўнгги суткада коронавирусга чалинганлар сони
34 кишига ошди. Бу 12 апрелдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Ж.Кореядаги янги касалланиш ҳолатларининг барчаси бир йигит билан боғланмоқда. У коронавирусга чалингани гумон қилинганига қарамай 2 майга ўтар кечаси Итэвон шаҳридаги
5 та тунги клубга бориб, кўп одамлар билан мулоқотда бўлган.
Умуман олганда, сўнгги кунларда анча бепарволикка берилиб кетаётгандекмиз. Худди хаёлимизда барчаси ортда қолгандай, ҳеч нарса бизга хавф солмаётгандай юришга кўникиб қолмаяпмизмикин?
‼️Карантин чекловлари учун енгиллик берилгани билан гигиена қоидалари эсимиздан чиқмасин. Масофа сақлаш, ниқоб тақиш, қўлларимизни тез-тез совунлаб ювиш ёки антисептик воситалардан фойдаланишни унутиб қўймайлик.
👉 @xushnudbek 👈
🕛Сўнгги бир суткада (09.05.2020) касалланишнинг 89 мингта янги ҳолати қайд этилиб, 4,2 минг нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.
🇺🇿Ўзбекистонда жами бўлиб
2 387 нафар беморда коронавирус инфекцияси рўйхатга олинган, ҳозирги кунгача 1 846 нафар (77 фоиз) беморлар бутунлай соғайди, 531 нафар беморлар даволанмоқда.
🚫Эпидемик вазият ноҳуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 41 943 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Улардан, 28 742 нафар фуқаролар уй шароитида, 13 201 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.
✅Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда бир кунда 11 мингта, эпид мавсум давомида 394 мингга яқин тест синовлари ўтказилди.
Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽