Ўқитувчининг баҳо қўйишига аралашган фуқаро ва мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади
Бугун бўлиб ўтаётган Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритишга оид қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Қонунга кўра, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун жазо белгиланмоқда.
Янги қонуннинг мазмуни шундаки,
ўқитувчининг талабалар билимини баҳолашига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки бошқа ҳолларда унинг ишига тўсқинлик қилганлик учун фуқаролар базавий ҳисоблашнинг
10 бараваригача (2 млн 230 минг сўм), мансабдор шахслар эса
15 бараваригача (3 млн 345 минг сўм) жаримага тортилади.
Бу қонун ўқитувчилардан баҳо талаб қиладиган, уларнинг баҳолаш ишига аралашадиган ёхуд ўқитувчилик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган шахсларга нисбатан қўлланади.
👉 @xushnudbek 👈
Ундан кура
1. Мактаб фондини ривожлантириш (ноконуний йигди йигдилар урнига конуний бадал йигилиш йули бн)
2. Мактабни ута мустакил килиш (канакадир РайОно деган ташкилотни аралашувини чеклаш)
3. Эркак укитувчиларни купайтириш
4. Мактаб директорини тайинлаш эмас сайлаш керак.
Ва бошка имтиезли хукукларни бериш лозим....