Ўқитувчининг баҳо қўйишига аралашган фуқаро ва мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади

Бугун бўлиб ўтаётган Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритишга оид қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Қонунга кўра, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун жазо белгиланмоқда.

Янги қонуннинг мазмуни шундаки, ўқитувчининг талабалар билимини баҳолашига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки бошқа ҳолларда унинг ишига тўсқинлик қилганлик учун фуқаролар базавий ҳисоблашнинг 10 бараваригача (2 млн 230 минг сўм), мансабдор шахслар эса 15 бараваригача (3 млн 345 минг сўм) жаримага тортилади.

Бу қонун ўқитувчилардан баҳо талаб қиладиган, уларнинг баҳолаш ишига аралашадиган ёхуд ўқитувчилик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган шахсларга нисбатан қўлланади.


👉 @xushnudbek 👈

404 comments

Show 100 more comments
Канака жавобгарлик? кимни тортади? ким аралашади узи биласизларми укитувчилар фаолиятига? Хеч нарсадан хатто тухмат килиш шантаж килишдан тап тортмайдиганлар килади шунака экан уларни жавобгарликка тортиш учун шикоят килиб куринг биласизми сизни нималар кутишини, шундай айлантириб агдариб жавобгар килиб ташлайди кочгани жой тополмайсиз. Улардан участкавой хам куркади-ку! Хуш айтингчи кейин укитувчини ким химоя килади.

Ундан кура
1. Мактаб фондини ривожлантириш (ноконуний йигди йигдилар урнига конуний бадал йигилиш йули бн)
2. Мактабни ута мустакил килиш (канакадир РайОно деган ташкилотни аралашувини чеклаш)
3. Эркак укитувчиларни купайтириш
4. Мактаб директорини тайинлаш эмас сайлаш керак.
Ва бошка имтиезли хукукларни бериш лозим....
Zulfizar
Yogʻe bilmabman kattakon rahmat maslahatiz uchun!!!!
Zulfizar
Hurmatizni biling tuwundiz kimligizni manga aytmang
Bizdan ozod va obod vatan qoladi
Zulfizar
Oʻzizni hurmat qilishni biling siz 5 ga oʻqigan boʻlsayiz oʻziz uchun manga bir tiyinlik qizigʻi yo
ᅠ ᅠᅠᅠᅠ
😂😂😂😂😂
Домла Ходжиев Н.Р.
Хурматли Фахриддин хар кандай кинчиликлар чиданг ва узингиз укиган Олийгохда колиб педагог булинг Шунда Сиз Ватанимиз ривожланиш учун хисса кушадиган кадрларни етиштириб чикасиз деган умиддаман. Сиз каби кадрлар педагоглар Оламда купайса яхши булади.
тинчгина узимми бухгалтерликлигими килиб юрганим макул манимча олигохда укитувчи булиб пора олиб йоки порахур деб дашном эшитганимдаг бумаганим яхшироо манимча. Укитувчиларга хам кийин порани кулга тушмай эплаб олишам бир санаат
S F
яхшироооо укиб куринг конунни билагонли килмасдан
❗️Танзила Нарбаева ота-оналарга мурожаат қилиб, ўқитувчиларни ҳурмат қилишга чақирди

Сенат раиси бугунги мажлисда жумладан шундай деди:

«Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.

Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига «ташланиш»дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди. Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.

Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг.

Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахсдир».

👉 @xushnudbek 👈
S F
салгина этибор бериб укиб курингчи отмгамасс диган жойи бормикан
Мана мактаблар дейиляпти асосан.
ОТМ да бемалол баҳо олаверинг
Shu qonun belgilangani juda yaxshi buldi bilimimga yarasha baxo olmaganim uchun xayotim uzgarib ketgan endi farzantlarimiz qiynalmasdan bilimiga yarasha baxo olishadi
Нилуфар
Мана мактаблар дейиляпти асосан. ОТМ да бемалол баҳо олаверинг
тугри маутабларга дейилган хали курасиз бу конун асосан ОТМ лардаги укитувиларга айни муддао булиб хизмат килади
агарда факат мактабларга дейилса факат улар учун буладиган булса каршимасман яхши кайтамга
Befoydaku tanish bilishchilik rivojlanib Ketgan. Qaniydi hamma haqqoniy baho qöysa. Oliygohlarda dekanni jiyani rektorni qushnisi prorektorni öģli dep tepadan buyruq keladiku.
Hamma haqqoniy baxo olsa OTM larimizda 10% talabalar diplom oladi.
Rozimuhammad
Умуман хакикат ёк бахолаш тизимини умуман тубдан озгартириш керек 3 га топширолмейдиганлар 5 га ёпиб юрибди
Домла Ходжиев Н.Р.
Хурматли Фахриддин Сиз педагогликни хохламасангиз, Бошка яхши мутахассислар хохламаса Ким Порахурликни кандай йукотамиз. Келинг сиз ва уз енингизга узингиз каби фидоий инсонларни жалб килинг ва ушбу орикли нуктани давойлайлик. Хеч качон бизни юртимизни узга давлатдан келиб ердам бермайди.
Show next 29 comments