Абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича Қоракўл тумани мамлакатда етакчи бўлди

Тест синовларига оид турли қизиқарли статистикаларни бериб бораётганимиздан хабарингиз бор. Ҳозирги постимизда абитуриентлари талаба бўлишда юқори кўрсаткичга эришган туман/шаҳарлар ҳақида маълумот берамиз.

Ушбу кўрсаткич бўйича Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани энг юқори натижани қайд этди. Тумандаги 4 минг 734 нафар абитуриент ёшларнинг 30,3 фоизи, яъни 1 минг 435 нафари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Дарҳақиқат, Қоракўл туманидаги таълим сифати анча юқорилиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси раҳматли Тўхтамурод Жумаев асос солган «Қоракўл мактаби» ва таълим бериш методологияси бутун Ўзбекистонга, ҳаттоки бошқа давлатларга ҳам машҳур десак, муболаға бўлмайди.

Масалан, жорий йилда Қоракўл халқаро математика мактабини битирган 74 нафар ўқувчининг барчаси 100% талаба бўлган бўлса, Қоракўл академик лицейининг 220 нафар битирувчиларидан 217 нафари (98,6%) талаба бўлган.

Эътиборли томони, талаба бўлиш фоизи бўйича 2 ва 3-ўринларни ҳам Бухоро туманлари эгаллаган. Олот тумани абитуриент ёшларининг 29,9 фоизи, Ғиждувон абитуриентларининг 29,1 фоизи талаба бўлишган.

ТОП-20 рейтингга қарайдиган бўлсак, Бухоронинг 7 та, Фарғонанинг 6 та тумани энг яхши кўрсаткичга эга бўлган.

Қуйида абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича ТОП-20 рейтинг билан танишишингиз мумкин:

1. Қоракўл — 30,3%
2. Олот — 29,9%
3. Ғиждувон — 29,1%
4. Қизилтепа — 28,5%
5. Шофиркон — 28,2%
6. Боғдод — 28,1%
7. Бувайда — 28%
8. Пешку — 27,9%
9. Кегейли — 27,8%
10. Вобкент — 27,4%
11. Нукус — 27,3%
12. Қанликўл — 27,2%
13. Навоий ш. — 26,4%
14. Мирзо Улуғбек — 26,3%
15. Данғара — 26%
16. Бухоро ш. — 25,9%
17. Риштон — 25,8%
18. Конимех — 25,6%
19. Ёзёвон — 25,5%
20. Ўзбекистон т. — 25,2%


👉 @xushnudbek 👈

455 comments

Show 100 more comments
Superga arizani qachon qabul qilishadi
ГуЛи
Ассаломалайкум яхшимисиз хушнудбек бир саволим бор эди жуда иккиланиб турибман углим киргизистонда медицина йуналиши буйича укиб биринчи курсни битирди бу йил узб га перевод учун имтихон топширди 82 балл йигди утолмадим деди углим кейин бухорога кимлардир оркали бухоро давлат медицина институти Петрозаводский госудорственный университет фелялига ариза йоздик 3 йил бухорода укиди кейин хохласангиз коган 3 йилини бухорода хохламасангиз россияда укишни давом этиради дейишди турироги тушунолмий турибман бунака булиши мумкунми ?? Кейин бу дипломни узбекистон тан оладими узи бунака университет бормикан куркмасдан укитсам буладими илтимос бир маслахатизни беринг кимдан сурашни билолмаяпман
ГуЛи
Яна бир нарса эсимдан чикибди биринчи курсни киргизистонда тамомлаб келди лекин яна биринчи курсдан укишга кабул килинади дейишди бу канчалик хакикат шунака булиши мумкунми
ГуЛи
Лекин имтихондан утолмади шунинг учун биринчи курсдан куйиб бераман дедишдику илтимос сиз билан кандай болансам булади йул йуруг курсатинг маслахат беринг илтимос личкамга йозинг сизникига ман киролмаяпман
ГуЛи
Ким билан маслахатлашсам булади илтимос личкамга номер колдинг жуда маслахатиз зарур манга
Yozyovon 🤍
ГуЛи
Сизни тополмаяпман
Tashqi pervot javoblari qachon chiqadi
Ассалому алайкум Хушнудбек. СИЗГА саволим бор эди. Қиргизистонда бир йил ўқиган талаба битта йилда хам ўқишини кўчиргани, хам абитуриентларга ўхшаб имтихон топширса бўладими?
Buxora baribir Buxorada
Xusenov Dilmurod
Buxora baribir Buxorada
Бухорода тарихдан маълум таълим олишга илм олишга иштиёқи баланд. Бухоро #1
Jadval oxirigacha malumotlari yoqmi?
Кегейли молодец, репетиторлар басын, бул жетискенлик пенен шекленип калман, ендиги жылы 1 ши орын бизлердики болсын, исенемен бул бизлердин колымыздан келеди. Жане бир марте молодец.
1000 100
Ikkinchitalim ga òqishga topshirgan edim nimaga javobi kelmayapti
Рустамбек Узакбергенов
Коракалпогистондан 3 та худуд бор экан..мамнуният билан айтиш мумкинки, бу йил Коракалпогистонда таълим сифати юкори курсаткичларни забт этмокда...буннаг кейин хам шундай ва буннанда зур булади..Иншоллах..
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ ོ ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Farģonadan 6 ta ekan malatsi😃
Show next 53 comments