Абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича Қоракўл тумани мамлакатда етакчи бўлди

Тест синовларига оид турли қизиқарли статистикаларни бериб бораётганимиздан хабарингиз бор. Ҳозирги постимизда абитуриентлари талаба бўлишда юқори кўрсаткичга эришган туман/шаҳарлар ҳақида маълумот берамиз.

Ушбу кўрсаткич бўйича Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани энг юқори натижани қайд этди. Тумандаги 4 минг 734 нафар абитуриент ёшларнинг 30,3 фоизи, яъни 1 минг 435 нафари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Дарҳақиқат, Қоракўл туманидаги таълим сифати анча юқорилиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси раҳматли Тўхтамурод Жумаев асос солган «Қоракўл мактаби» ва таълим бериш методологияси бутун Ўзбекистонга, ҳаттоки бошқа давлатларга ҳам машҳур десак, муболаға бўлмайди.

Масалан, жорий йилда Қоракўл халқаро математика мактабини битирган 74 нафар ўқувчининг барчаси 100% талаба бўлган бўлса, Қоракўл академик лицейининг 220 нафар битирувчиларидан 217 нафари (98,6%) талаба бўлган.

Эътиборли томони, талаба бўлиш фоизи бўйича 2 ва 3-ўринларни ҳам Бухоро туманлари эгаллаган. Олот тумани абитуриент ёшларининг 29,9 фоизи, Ғиждувон абитуриентларининг 29,1 фоизи талаба бўлишган.

ТОП-20 рейтингга қарайдиган бўлсак, Бухоронинг 7 та, Фарғонанинг 6 та тумани энг яхши кўрсаткичга эга бўлган.

Қуйида абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича ТОП-20 рейтинг билан танишишингиз мумкин:

1. Қоракўл — 30,3%
2. Олот — 29,9%
3. Ғиждувон — 29,1%
4. Қизилтепа — 28,5%
5. Шофиркон — 28,2%
6. Боғдод — 28,1%
7. Бувайда — 28%
8. Пешку — 27,9%
9. Кегейли — 27,8%
10. Вобкент — 27,4%
11. Нукус — 27,3%
12. Қанликўл — 27,2%
13. Навоий ш. — 26,4%
14. Мирзо Улуғбек — 26,3%
15. Данғара — 26%
16. Бухоро ш. — 25,9%
17. Риштон — 25,8%
18. Конимех — 25,6%
19. Ёзёвон — 25,5%
20. Ўзбекистон т. — 25,2%


👉 @xushnudbek 👈

455 comments

Show 100 more comments
ГуЛи
Сизни тополмаяпман
Tashqi pervot javoblari qachon chiqadi
Ассалому алайкум Хушнудбек. СИЗГА саволим бор эди. Қиргизистонда бир йил ўқиган талаба битта йилда хам ўқишини кўчиргани, хам абитуриентларга ўхшаб имтихон топширса бўладими?
Buxora baribir Buxorada
Xusenov Dilmurod
Buxora baribir Buxorada
Бухорода тарихдан маълум таълим олишга илм олишга иштиёқи баланд. Бухоро #1
Jadval oxirigacha malumotlari yoqmi?
Кегейли молодец, репетиторлар басын, бул жетискенлик пенен шекленип калман, ендиги жылы 1 ши орын бизлердики болсын, исенемен бул бизлердин колымыздан келеди. Жане бир марте молодец.
1000 100
Ikkinchitalim ga òqishga topshirgan edim nimaga javobi kelmayapti
Рустамбек Узакбергенов
Коракалпогистондан 3 та худуд бор экан..мамнуният билан айтиш мумкинки, бу йил Коракалпогистонда таълим сифати юкори курсаткичларни забт этмокда...буннаг кейин хам шундай ва буннанда зур булади..Иншоллах..
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ ོ ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Farģonadan 6 ta ekan malatsi😃
2kursdan otmlarda qabul qilinadi deyishgan sarlavhaga tushunmadim yoshi kotta o'qituvchilar o'rta maxsuslar ham o'qishga olinadimi
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ ོ ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
obbo Buxoroni jaaa maqtavordilaru yillik studentlar OTM larga kirish statistikasini kòrishni maslahat beraman. Shunda aniq ravshan qaysi viloyatdan qancha abuturiyent talaba bòlgan. Negadir Buxora 5 talikdayam kòrinmayapti😁
_ssabin
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ ོ ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
mol doktirmisiz nima diyapsiz chunmadm😁🙃
Узиз мол доктормисиз деймандаа😂😂😂
Show next 44 comments