#abituriyent
Айтганча, кеча менга SMS келди. Иқтисодиёт университетига ҳужжат
топширганимдан мамнунлигини айтишибди. Ректорнинг абитуриентларга йўллаган хабарномаси билан танишишимни сўрашган ва менга омад тилашибди.
Қойил, замонни ўзгаришини қаранг. Абитуриентга (ҳали талаба ҳам эмас), шунчаки қайсидир ОТМга ҳужжат топширгани учун ҳурмат кўрсатишяпти. Эҳ, ҳозирги абитуриентлар жуда бир эркалатиб юбориляпти-да, бизни даврларимиздаги каби қийинчиликни кўрмаяпти бирортаси. Лекин абитуриент халқи шунда ҳам бутун дунёдан норози ))
Беҳазил айтганда, йилдан йилга ортиқча бюрократия камаяверсин, абитуриентлар асосий вақтини ташкилий жараёнларга эмас, ўқишга сарфласин. Биз шундан хурсанд.
P.S.: бунақа SMS ҳаммага бордими ёки Нархоздагилар атай мени телефонимни топиб, юборишдими?
😁👉 @xushnudbek 👈
@MembersStore_Bot orqali endi siz kanalingizga 100'000 tagacha obunachilar, Like va Postviewlar sonini ham ko'paytirish imkoniyati mavjud, kirib ko'rizlar tez )