Бугун, 27 июнь куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали олий ва ўрта махсус таълим вазири
Абдуқодир Тошқулов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида асосан қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— абитуриентлар учун қабул жараёнларига оид янгиликлар;
— хориждаги ва Ўзбекистондаги ОТМлардан ўқишни кўчиришга оид маълумотлар;
— магистратура қабулидаги ўзгаришлар;
— талабалар учун ўқув жараёнларига оид хабарлар ва ҳ.к.
Вазирга овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Лекин "Катта талабалар" ни хам оиласи камида 3-4 тадан фарзандлари бор, шу бн бирга улар урта маълумотли булгани учун йилига 20-25 млн сум ойлик олишади, лекин контракт эса 19.6 млн сум.
Бир йил давомида колган 5 млн сумга яшаш мумкинми?
"Катта талабалар" нинг кантракт тулови нима учун икки баробар ва 5 йил килиб белгиланган?
Хеч булмаса хамма талабалар катори килиб белгилаш мумкинми?
Ха майли сиртки билан тенг булмасин кундузги билан бир хил килиш мумкинку.
Oʻqishga kirishda ʼʼharbiy qism qoʻmondonligi tavsiyanomasiʼʼ(harbiy legota)ga ega boʻlgan abiturientlarga imtiyoz tartibi qanaqa boʻlyapdi, grant ham ajratilyapdimi, batafsil maʼlumot bersalaringiz , iltimos!