Эртага ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади
Ёдингизда бўлса,
openbudget.uz сайтида фуқаролар учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси эълон қилингани, унда фуқаролар маҳаллий бюджетнинг
1 трлн сўм маблағини қаерга ишлатишни ўзлари ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, талабалар ўртасида катта танлов ҳам
эълон қилинганди. Энг кўп фаоллик кўрсатган
50 нафар талабага “Ташаббускор бюджет элчиси” махсус унвони ҳам берилади.
Мазкур жараёнда саволлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, эртага,
13 февраль куни соат 20:30 да шу мавзу бўйича каналимизда овозли чат ташкил қиляпмиз.
Спикерлар:
—
Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
—
Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори
Шу мавзуга доир саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
1. Тошкент вилояти, Кибрай тумани, Зебунисо кучаси охирида махаллий иситиш тизими (котёл) жойлашган ва у ернинг ахволи ачинарли ахволда. Техник курилмалар эски. Шунинг хисобига жуда куп авария холатлари булиб туради ва бизнинг уйлар киш мавсумида исимай колмокда.
2. Масала савол тарийкасида. Биз фукаролар коммунал туловлар учун тулик тулаб борган пайтимизда, иссик сув кувурлардан совук келиб, счётчик айланса, иситиш тизими ишламай, уйлар совиб кетса хам йилма йил тулов килсак, мантик каерда?
Shu portaldan ro'yhatdan o'tishda sms kod kelmayapti.
Yoki qaysidir mobil operatorlarga cheklovlar bormi? Men ums da sinab ko'rdim.