Супер-контрактга қабул қилишда аризанинг қачон берилгани аҳамиятга эга эмас, баллар кетма-кетлигига қаралади
Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, абитуриентларни оширилган тўлов-контракт шарти билан қўшимча ўринларга қабул қилишда
тўпланган баллар миқдорига қаралади. Яъни дастлаб ўқишга кира олмаганлар орасидаги
энг юқори балл тўплаганларга имкон берилади.
Баллар кетма-кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент супер-контрактда ўқишни рад этган ёки умуман ариза бермаган бўлса, рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
Эслатиб ўтаман,
эртага — 1 октябрь супер-контрактда ўқиш учун ариза беришнинг
охирги куни. Аризани онлайн равишда
t-kontrakt.edu.uz сайти орқали берса бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
Жорий йилда истисно тариқасида супер-контракт миқдорини арзонлаштирилган ҳолда тўланадиган 4 баллик чегарада 0,05 балл қўшиладиган бўлди. Яъни:
➖ 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
➖ 1,06 баллдан 2,05 баллгача — 2,0 баробари;
➖ 2,06 баллдан 3,05 баллгача — 2,5 баробари;
➖ 3,06 баллдан 4,05 баллгача — 3,0 баробари.
@xushnudbek sayti.
Sizga 3,15 bal yetmasa Oddiy kontraktni 3 barobarini tòlaysiz.
50%i ---- 1- yanvargacha
75%i ---- 1-aprelgacha
100%i ---- 1-iyulgacha
tòlanadi.