Супер-контрактга қабул қилишда аризанинг қачон берилгани аҳамиятга эга эмас, баллар кетма-кетлигига қаралади
Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, абитуриентларни оширилган тўлов-контракт шарти билан қўшимча ўринларга қабул қилишда
тўпланган баллар миқдорига қаралади. Яъни дастлаб ўқишга кира олмаганлар орасидаги
энг юқори балл тўплаганларга имкон берилади.
Баллар кетма-кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент супер-контрактда ўқишни рад этган ёки умуман ариза бермаган бўлса, рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
Эслатиб ўтаман,
эртага — 1 октябрь супер-контрактда ўқиш учун ариза беришнинг
охирги куни. Аризани онлайн равишда
t-kontrakt.edu.uz сайти орқали берса бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
50%i ---- 1- yanvargacha
75%i ---- 1-aprelgacha
100%i ---- 1-iyulgacha
tòlanadi.