Таклиф: жорий йилда абитуриентлардан тўлов олмаслик керак
Пандемия шароитида жуда кўп соҳаларда молиявий енгилликлар берилмоқда. Сабаби оддий - халқнинг даромадлари кескин камайди, айримларники бутунлай йўқолди, десак ҳам бўлади. Бунақа вазиятда давлат турли молиявий кўмак дастурларини амалга оширмоқда.
Хабарингиз бор, ўтган йилидан бошлаб
аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ярим "минималка" миқдорида
(101 минг сўм) тўлов ундириш йўлга қўйилган эди. Ўтган йили ушбу тизим орқали абитуриентлардан
70 млрд сўмдан кўпроқ маблағ тушгани хабар қилинган эди.
Жорий йилда бу тўлов
111,5 минг сўм бўлади. Тахминан 700 минг атрофида "эски абитуриентлар" ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Бироқ аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, жорий йилда тест синовлари учун ҳеч қайси абитуриентлардан тўлов олмасликни таклиф қиламан.
Худди 2019 йилгача бўлгани каби, тестларда қатнашиш бепул бўлиши керак ва кириш синовлари билан боғлиқ барча харажатлар давлат бюджетидан қопланиши лозим. Йўқса, ҳозирги мураккаб шароитда мана шу 111 минг сўмни ҳам топа олмасдан, кўпчилик ёшлар ўқишга ҳужжат топшириш фикридан қайтиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси ушбу таклифни тегишли тартибда кўриб чиқиб, имкон қадар абитуриентлар учун фойдали қарор қабул қилишади, деган умиддаман.
👉 @xushnudbek 👈
Вазиятга фақат давлат ходими бўлип қарамачлик КЕРАК
Бу йогига йотиб олиб "укиш" эмас ишлаш керак ишлаш. Карантин бусаям онлайн ишла хеч тухтагани йок. Аксинча ривожланди! СТУДЕНТ БУГАНГА ЯРАША АБИТУРИЕНТДАН ФАРК КИЛИШ КЕРАГЕЙЙЙ
Таклиф хозирги кунда ноуринли! Шундок хам короновирусдан зарар еяпмиз, бюджетга тушумлар анча камайган, яна Бухородаги шамолдаги сунг талофат, яна 1.5 триллионлик Сирдарёдаги сув тошкинидан талофатини бартараф килиш учун бюджетдан кетмокда! Булар хаммаси осмондан эмас, бошка сохаларга мулжалланган маблагини тортиб режалаштирилмаган харажатларга сарфланмокда.
Яна ДТМ харажатларни давлат бюджетига юклаш умуман ноуринли!
Нега бокимандаликни кенгайтиришимиз керак!?
Хар бир абитуриент учун сарфланадиган 111 минг сум фарк килмайди, хатто жорий йил хужжатларни онлайн топширилади. Аксинча, абитуриент 111 минг пул тулаб, масъулиятини сезади! Давлат бюджетидан коплайдиган булса, бекорчи абитуриентлар бекорига аудиторияни тулдириб тест топширишмайди. Узи шу йил 1,3 миллион абитуриент тест топшириши кутилмокда, яъни уртача конкурс 1 уринга 11 абитуриент! Нега энди бекорчиларга тестга катнашиб шунчаки "сайр" килишига йул бериш керак!?
Мен хаттоки, эндигина шу йил мактабларни битирган абитуриентлар тест топширишлари учун тулов урнатилишини тарафдориман.