Ижара азоби
Дўстимиз Феруз Муҳаммад ижара азоблари ҳақида яхши репортаж тайёрлабди. Ўзим қатнашганлигим учун яхши демаяпман. Аксинча, мен асосан ҳуқуқшунос сифатида ўз фикримни айтганман холос.
Лекин машҳур диний уламо
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, маҳоратли журналист
Нозима Воҳидова, маърифий чиқишлари билан танилган
Абдукарим Мирзаев, актёр
Аҳрор Қўшматов, "Азон китоблари" нашриёти бош муҳаррири
Ҳусан Мақсуд каби юртдошларимиз ижарада туриш қийинчиликлари, ўз бошидан ўтган ибратли воқеалар ва фойдали насиҳатлар билан ўртоқлашган.
Ушбу репортажни ижара берувчиларга ҳам, ижарада турувчиларга ҳам кўришни тавсия этаман.
👉 Тўлиқ видео: https://youtu.be/ZH1W2P_YTCo
Alloh hammamizni yaxshilik bilan siylasin
Жисмоний шахс мулкини ижарага берса, солик идорасида шартнома тузилиб, руйхатдан утилади.
Шартнома аввалги шартномалардан фарки йук, купрок ижарага берадиган томонни манфаати инобатга олинган.
Яна бир масала тадбиркорлар ижара шартномаси тузиб, шартномада курсатилган маблагни утказади ва яна кушимча пул беришади.
Демак, 1.5 минг доллар огзаки ижара хаки келишилса, шартномага асосан 2-3 млн тулайди колган кисми доллар хисобида тулайди.
Доллар хисобида туланган пул хеч кандай хужжатда акс этмайди.
Бу кушимча туланган пулни биз нима деб атасак булади, пора дебми, еки билмадим.
Энг кизиги бу туловлар келишилади икки томондан.
Агар ижарага олувчи рози булса, ижарага жой олади, шу сабабдан бу нарсалар деярли хеч кандай органга мурожжат булмайди.
Тадбиркор кушимча доллар хисобида тулаган ижара хакини энди узининг бухгалтериясида хам акс эттирмайди, демак солик кам тулашга олиб келади.
Давлат солик кумитаси кандай килиб яшил йулакка киритишади, бу масалани хал килмасдан.
Яна бир масала:
Узбек тили, Она тилим, Миллат тили
Ахир Давлат тилику, сохталикдан воз кечайлик.