Раҳматли Худойберди Тўхтабоев ҳақида гап кетса, шубҳасиз,
«Сариқ девни миниб» асарини ёдга оламиз. Бу асар ўзбек адабиётида бестселлер даражасига чиқа олган, мактаб дарслигига ҳам киритилган, бадиий фильм суратга олинган, Ҳошимжон ва Сеҳрли қалпоқча трендга айланган.
Унинг мантиқий давоми бўлган
«Сариқ девнинг ўлими» ҳамда
«Ширин қовунлар мамлакатида» асарлари ҳам бор.
Лекин Худойберди Тўхтабоев ижодидаги
«Беш болали йигитча» асарини, шахсан мен ҳеч иккиланмай, ҳар бир ўзбек ўқиши керак бўлган
ТОП-10 асарлар рўйхатига қўшган бўлардим.
Айниқса, қийинчиликлар ва ҳаёт ташвишлари олдида дарров таслим бўладиган ёшлар бу асарни ўқишлари керак. Сабр-қаноат, матонат, ака-ука, опа-сингилларига меҳр-муҳаббат ва ўзаро аҳиллик нималигини болалигидан тушунишлари учун ҳам фарзандларимизга шу китобни ўқитишимиз зарур.
Бу асарни ўқиганда ҳам мириқиб куласиз, ҳам бўғзингизга нимадир тиқилиб йиғлайсиз, якунда Аллоҳга шукроналар айтасиз.
Балки кўпчилик ўқигандир, мабодо ўқимаганлар бўлса, тавсия қиламан.
👉 @xushnudbek 👈
👇👇
@tanishuv_chatlar_24 shu manzil orqali kirishinggiz mumkin telegramdan chiqmasdan jamoaviy óyinlar óynay olasiz
Xudoyberdi Toʻxtaboyevni Alloh oʻz rahmatiga olsin 😢
Joylari jannat, yotgan joylari obod bo'lsin..
Bu asarni har safar oqiganimda yigliman