Олий таълим тизимидаги бугунги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз қанақа?
Сизнингча, янги вазир Абдуқодир Тошқулов тизимда ижобий ўзгаришлар қила оладими?
❗️Таклиф беринг: янги вазир энг аввало ишни нимадан бошлаши керак ва олий таълим тизимида нималарни ўзгартириш талаб этилади?
👉 @xushnudbek 👈
2. Талабани ўқитувчидан устун қўядиган рахбарларни назоратга олиш керак. Сабаби. Ректор ёки декан хайдалади хужжат тайёрлаш деди мураббий бечора хужжат тайёрлаш талабани олдида 1тийинга қимма инсонга айланиб қолаверади.
3.Ўқитувчиларни хужжат ишларини камайтириш керак. Сабаби ушбу хужжатлар ахмақона рейтинг индикатор жадвалларини қиламан деб на мақола ёзади на дарслик.
4.Талабаларни ўқишга бўлган қизиқишини яъни жавобгарликни нима биландир белгилаш керак. У мустақил иш , дафтар ёзиш бўлмасин.
Talabalarga xama sharoitni yaratish kerak yotahonalarni. Ko'paytirish kerak shunda boshqa rayon dan kelib o'qiydigan yoshlarga ancha vaqti va mablag'ini tejagan bo'lar edi
Таклифим шундан иборатки, аввалом бор таълим тизимидаги ортиқча қоғозвозчиликка, мажлизвозчиликка, бехуда вақт сарфланадиган мухокамаю мунозараларга бархам бериш керак. Унинг ўрнига фойдали, амалий ишга ўтиш керак.
Биринчи, навбатда талабалик бахтига муяссар бўлиш учун ҳар қандай порахўрлик тизимини таг томири билан қўпориб ташлаш керак.
Иккинчи, Олий таълим тизимидаги домлаларнинг барчасини ғалвирдан ўтказиб, ёш, иқтидорли домлаларга йўл очиб бериш керак.
Учинчи, олий таълим тизими ўқитувчиларининг ойлик маошларини бугунги кунда камида 10 млн. сўм миқдорга кўтариш керак. Шунда талаба қўлига қараб қолмайди.
Тўртинчи, талабаларга биринчи навбатда оқ-қорани, халол-харомни, яхши ёмонни, дину диёнатни, хуллас икки сўз билан айтганда одам кўринишидаги муттаҳам хайвонни эмас, балки ҳақиқий инсонни тарбия қиладиган ўқув дастурларини жорий қилиш лозим!!!
Бешинчи, қилинадиган ишлар кўп. Юқорида қайд этилган тўртта таклиф рўёбга чиқса, қолган ишлар ўздан ўзи хал бўлиб кетади!!!
Абдуқодир Тошқулов ишларига муваффақият, омад ва ҳайирли якун тилаб қоламиз!