Тестсиз ўтган 1 август
Тест тизимига тўлиқ ўтилганига 25 йил бўлган бўлса, шу давр ичида ҳар йили 1 август куни Ўзбекистон нақ "қайнар" эди!
Тўғри охирги 2 йилда 1 август аҳамияти бироз тушди, сабаби тестлар 1 кунда эмас, 15 кунда бўладиган бўлди. Аммо барибир асосийси шу кунда тест бўларди.
Бу ярамас пандемия бутун дунёни остин-устун қилиб ташлади. Барча қадриятлар, одатлар, қонун-қоидалар ўзгариб кетди. Ва мана 25 йилда илк маротаба
1 август куни тест синовлари ўтказилмади.
Ўтган йили 1 август куни канал муштарийлари билан биргаликда тест жараёнларига оид хотираларимизни эслагандик:
t.me/xushnudbek/2786[1 йил ичида 100 мингдан ошиқ янги обуначилар қўшилганини ҳисобга олиб,] Келинг, яна бир бор 1 август - тест синовлари билан боғлиқ балки ширин, балки аччиқ, балки қувноқ, балки қайғули хотираларни ёдга оламиз.
Изоҳларда фикрларингизни кутаман.
👉 @xushnudbek 👈
Xushnut aka Nafas gimnastikasi qanday bo‘ladi
Xushnud aka transfer.edu.uz saytda biz bakalavlar perevod qilishda juda qinalyapmiz xujjatlarni joylab bòlib ruyhotdan òtolmayapmiz maslahat bera olaszmi? Iltimos.
1. Hammasini to'g'ri oqib bergandim nimaga ballarim past chiqdi gaplashgan o'qituvchim kuchli emas ekan, o'quvchilaridan birortasi ham kira olmabdi, falonchi aka ham bunkerlik qilgan ekan ikkala odami ham kiribdi.
2. Bizda sharoit bo'lmadi telefon ishlata olmadik, o'qituvchilar yo'l qo'yib berishmadi shunga kontraktga tushib qoldim agar telefonda ikkita o'qib berganimda grantga kirar edim va hokazo......
Mana 2017 yildan boshla hammasi iziga tushdi!
Bu yilgi hamma abiturientlarga omad! Yil davomida qanchalik kuchli mehnat qilishgan bo'lsa imtihondan keyin o'z rag'batini olishadi hudo xoxlasa?!!!!
Бугун ҳаммадан кўра кўпроқ тушкунликка тушаётган абитуриентларга бир нима дегим келди. Бошидан ўтган табиб дейишади, мен сизга енгил-елпи тасалли бермоқчи эмасман. Ўзимнинг бошимдан ўтганларини ёзмоқчиман.
Бундан 16 йил аввал – 2004-йилда мен ҳам сизларга ўхшаган оддий абитуриент эдим. Ўзим оддий абитуриент бўлганману, бизнинг имтиҳон ҳечам оддий имтиҳон бўлмаган. Ёқимсиз ва ёқимли сюрпризларга бой синов бўлган.
Воқеий ҳикоямиз бироз чўзилади, эринмасангиз охиригача ўқинг, янги мотивациялар учун манфаатли бўлади, деб умид қиламиз.
Гапни сал узоқроқдан бошлайман: имтиҳон куни эрталаб опам билан нонушта тайёрладик. Опам катта косани тўлдириб овқат сузди. Одатда, кичкина косачада ярим коса овқат билан қорним тўяди, шунинг учун опамга эътироз билдирдим: “бунча овқат еёлмайман-ку!” “Aгар шунинг ҳаммасини еб қўйсанг, албатта, студент бўласан!” деди опам. Тахмин қилганингиздек, қийналиб бўлса ҳам косани бўшатиб қўйдим.
Бу биринчи ишора эди!
Соат 7 ларда дадам билан Ўзбекистон Миллий университетига келдик. Университет ҳовлиси ота-оналар, абитуриентлар билан тўлган. Дадам имтиҳонга киришимдан олдин сув олиб бердилар. Газланган экан, “газли сув ичолмайман” дедим, газланмагани қолмаган экан. “Сувни олиб киравер, ичмасанг, қайтариб олиб чиқасан” дедилар дадам.
Бу иккинчи ишора экан.
Имтиҳон учун хоналаримизга кириб жойлашдик. Университетнинг кутубхонасида учта гуруҳ имтиҳон топширарди. Пастдаги катта залда катта гуруҳ, кўп абитуриентлар; тепадаги газета ўқиш учун мўлжалланган кичик балконга ўхшаш икки залда иккита кичик гуруҳ жойлашдик. Мен тепадаги гуруҳда эдим. Тепадан пастдагилар бемалол кўриниб турарди.
Интиқ кутилган тестлар ва жавоблар варақаси келди. Ҳамма қонун-қоидага амал қилиб муҳрланган қути очилди, тестлар тарқатилди. Варақлаб кўрсак, она тили, математика, физика фанларидан тестлар берилган. Биз эса она тили, тарих ва инглиз тили фанларидан тест ечишимиз керак. Ҳамма ҳайрон! Назоратчилар тестларни йиғиб олиб чиқиб кетишди.
Бу қанақаси? Энди нима бўлади? Мавҳумлик ҳаммамизни қийнай бошлади! Орадан 3 соатдан ортиқ вақт ўтди. Соат 12 ларга яқинлашганида яна тестлар олиб келинди. Ҳаммамиз хурсанд бўлиб кетдик. Aфсус, хурсандчилигимиз узоққа бормади: бу галги тестлар она тили, кимё, биология фанларидан экан!
Ҳартугул, бу сафар пастдаги залда ўтирган абитуриентлар керакли тестларни олишди ва ечишни бошлашди. Биз – тепадагилар эса нима қилишимизни билмай, уларга алам ва ҳавас билан қараб турардик.
Бу орада қорин ҳам очди, яхшиям эрталаб бир коса овқатни паққос туширган эканман, деб ўйлаб қўйдим. Бинога киришдан олдин “газланган сув ичмайман” деб рад этилган сувдан эса бир томчи ҳам қолмаганди.
“Мен ташқарига чиқаман, зерикиб кетдим!” деб туриб олдим, назоратчилардан бири мумкинмаслигини айтди. “Тестлар алмашиши ҳам мумкинмасди, лекин бўлди-ку” дедим. Назоратчилар ҳар қанча уринмасин, гап уқтиришолмади, бири мени эргаштириб олиб чиқиб кетди. Университетнинг ички боғчасига олиб чиқди. “Мана тоза ҳавода бироз тинчланиб олинг, кейин гуруҳга қайтамиз”, деди. “Ие, тоза ҳавони нима қиламан? Менинг қорним очди, овқатланиб келаман!” дедим. Бунга асло йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. Сезиб турганингиздай, мен ҳам гапимда туриб олдим. “Сиз хонага қайтинг, мен ейишга нимадир олиб келаман” деди ноилож. Назоратчи олиб келган иккита булочкани ёнимда ўтирган қизлар билан бўлишиб едик (соат 1 дан ошганди ахир).
Давоми ⬇️