❓Ўқишини кўчирган талабалар қайси ҳолларда таълим кредити олиши мумкин?
Бунинг жавоби оддий. Базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишини кўчирган бўлса, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Агар табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишини кўчирган бўлса, унда таълим кредити берилмайди. Яна ҳам тушунарли бўлиши учун:
Қуйидагиларга таълим кредити берилади:
✅ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош йўналишга кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
узрли сабаблар бор бўлган ҳолатда мос ва турдош йўналишга ўқишини кўчирган бўлса;
✅ йўналиши ва ОТМни ўзгартирмаган ҳолда
фақат таълим шаклини (кундузгидан сиртқига ва ҳ.к.) ёки
таълим тилини (ўзбекдан русга ва ҳ.к.) ўзгартирган бўлса.
Қуйидагиларга таълим кредити берилмайди:
❌ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини
мос ва турдош бўлмаган йўналишга кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчирган бўлса;
❌ бир ОТМ ичида бошқа йўналишга
узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда ёки
мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишини кўчирган бўлса.
👉 @xushnudbek👈
⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡
Ўтган сафар Президент мактабларига имтихонларда об ҳаво бўйича, ташкилий ишлар бўйича агентликни танқид қилган эдим.
Унику тушунса, кечирса бўлади, об ҳаво бўйича эди, гарчи соябонлар тутиб яхши шароит қилиш имкони бўлган бўлса ҳам, майли унутгандик, кечиргандик агентликни.
Лекин кечаги ва бугунги ишини кечириб бўлмайди ва керак бўлса битта имтихонни эплаб ўтказишни эплолмаган Президент ва ижод мактаблари агентлигини зудлик билан ёпиб ташлашни талаб қиламан!
Масалани қисқача тушунтиришга харакат қиламан:
Одатда Президент мактабларига топширувчи болаларга уч хил категорияда саволлар, тестлар тайёрланади ва у саволларни ҳар бир донасини сизу бизнинг бюджетимиз пулидан, долларга Англиядан сотволади агентлик:
5-6-синфларга А даражали тестлар;
7-8-синфларга Б даражали тестлар;
9-10-синфларга С даражали тестлар.
Ушбу даража тестлар ўқувчилар ёшини, билимларини инобатга олиб тузилган бўлади.