❓Ўқишини кўчирган талабалар қайси ҳолларда таълим кредити олиши мумкин?
Бунинг жавоби оддий. Базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишини кўчирган бўлса, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Агар табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишини кўчирган бўлса, унда таълим кредити берилмайди. Яна ҳам тушунарли бўлиши учун:
Қуйидагиларга таълим кредити берилади:
✅ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош йўналишга кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
узрли сабаблар бор бўлган ҳолатда мос ва турдош йўналишга ўқишини кўчирган бўлса;
✅ йўналиши ва ОТМни ўзгартирмаган ҳолда
фақат таълим шаклини (кундузгидан сиртқига ва ҳ.к.) ёки
таълим тилини (ўзбекдан русга ва ҳ.к.) ўзгартирган бўлса.
Қуйидагиларга таълим кредити берилмайди:
❌ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини
мос ва турдош бўлмаган йўналишга кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчирган бўлса;
❌ бир ОТМ ичида бошқа йўналишга
узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда ёки
мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишини кўчирган бўлса.
👉 @xushnudbek👈
⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡⚡
Ўтган сафар Президент мактабларига имтихонларда об ҳаво бўйича, ташкилий ишлар бўйича агентликни танқид қилган эдим.
Унику тушунса, кечирса бўлади, об ҳаво бўйича эди, гарчи соябонлар тутиб яхши шароит қилиш имкони бўлган бўлса ҳам, майли унутгандик, кечиргандик агентликни.
Лекин кечаги ва бугунги ишини кечириб бўлмайди ва керак бўлса битта имтихонни эплаб ўтказишни эплолмаган Президент ва ижод мактаблари агентлигини зудлик билан ёпиб ташлашни талаб қиламан!
Масалани қисқача тушунтиришга харакат қиламан:
Одатда Президент мактабларига топширувчи болаларга уч хил категорияда саволлар, тестлар тайёрланади ва у саволларни ҳар бир донасини сизу бизнинг бюджетимиз пулидан, долларга Англиядан сотволади агентлик:
5-6-синфларга А даражали тестлар;
7-8-синфларга Б даражали тестлар;
9-10-синфларга С даражали тестлар.
Ушбу даража тестлар ўқувчилар ёшини, билимларини инобатга олиб тузилган бўлади.
Буниси ҳам ҳолва, эртасига яъни бугун 22-август куни 7-8-синфларга топширувчи ўқувчиларга ундан ҳам расво ишлар қилишди: аввал қоидага кўра инглиз тилидан тест бериш керак эди, булар кутилмаганда режани ўзгартиришди, биринчи мантиқий, танқидий масалаларни беришди, у тугагач белгиланган 20 минут танаффус берилиши белгиланган эди, негадир танаффус, бугунги иссиқда 45 минутга чўзилади, болалар иссиқда қолиб кетади ва уларга стадионга кириб келган Кобалт машинасидан инглиз тилидан тест беришади. Биласизми қандай тест, худди кеча иккинчи сменада берилган худди ўша Б тоифа тестлар берилади.
Энг шармандали холат шуки, болалар тест саволномани очишса, баъзи жавоблари қаламда белгиланган ва ўчирилиб ўчирилмаган жавобларни кўради.
Нимадир тушундингизми???
Вазият шуки, Агентлик битта тестни икки синфларга беришади ва хатто шуни қайта чиқаришга ҳам эринади: кеча ҳамма ечган савол китобларини шундоқлигича бериб қўяқолишади!
Ўша ердаёқ кечаси билан кеча тушган тестларни ёдлатиб чиққан ўқув марказларнинг ўқувчиларининг ўзаро суҳбатини эшитдим: саволни бир қаторини ўқибоқ жавобни белгилаб кетавердим, кеча биз кўрган тестлар шундоқ тушиб берди, демоқда хурсандчиликдан ўзига сиғмаган ўқувчи, нарироқда эса ҳеч нимадан беҳабар, тўсатдан ўша тестларни ўз кучи билан ечган ўқувчилар эса саволлар узун ва битта тестга 45 секундгина берилганидан ечишга улгуролмагадан йиғлаб ўтирибди...
Нималар қилганингизни биласизми ПИМА???
Сизлар икки йиллаб шу тестга тайёрланган норасидаларни итариб, бир кеча "икс вариант" тестни ёдлаган болани ғолиб қилдингиз, ўқитувчию ўқувчиларнинг ўзи атига 24 та бола оладиган синфга мана шундай қора ўйинингиз орқали коррупцияга йўл очиб бериб бериб ўша тестларни юз фойиз ёдлаб олганлар билан тўлдириб ҳафсаласини бир пул қилдингиз!
Саволларим кўп, нега шундай бўлди?
Нега ҳамма болаларга ёшига нисбатан АБС тоифалар берилмади?
Нега Англиядан ҳар бир болага алоҳида тест берилади, дея алдадизлар, мана битта тестни икки марта ишлатибсизлару? Унда Англиядан фақат электрон варианти бериларкан ва шу ерда чиқарасизлар эканда?
Шу ерда чиқарсалариз тестни тарқаб кетмаганига қандай ишонаман?
Нега тест ўтказилиш жойида икки соат олдин олиб келиб тайёрлаш шарт бўлган тест имтихон охирида номаълум жойдан олиб келинди? Қаерда эди улар?
Нега кеча икки марта ишлатилган тестлар бугун учинчи марта ҳам берилди? Тестлар баъзи ўқув марказлар томонидан ёдлаб ташланди, энди шу болаларми энг кучлилар?
Нега Англиядан ҳар бир бола сонига долларда пул тўлаганмизу, бизга керак бўлган талабимиз бўйича тестларни талаб қилиб олмадиларинг?!
Текширишда 9-10 ларни тестини қайси калитга қараб текширасизлар? Олинган Б бўйичами ёки қоидадаги С бўйича калитигами???
(давоми👇👇)
@domlajon
(давоми👇👇)
Қайтариб ўтаман, бу тестлар қайта тушиши биргина Фарғона вилояти учун эмас, ҳамма вилоят билан гаплашдим, бутун Ўзбекистон бўйича расво қилдиларинг!
Мен ҳамма вилоятдагилар билан гаплашдим, шу холат!
Биз, биргина имтихонни эплаб ўтказолмаган ва болаларнинг ҳақини адолат ўрнатиб баҳололмаган Президент ва ижод мактаблари агентлигини ёпиб ташлаб, бугунги 7-8-синфларга ўтган тестларни инглиз тили тестини бекор қилиб, бошқаттан ўтказишни талаб қиламиз!
Бизга бундай ташкилот, йиллар давомида Президент мактабларига киришни орзу қилган мурғак болаларни йиллаб ойлаб кечаю-кундуз ёзги таътил пайтида иссиқларда ўйнаб юрмай тайёрланган бола қолиб, бир кечада тестларни ёдлатишга йўл қўйган холда билимсизроқ болаларни шпаргалкалар билан кириб кетишига йўл қўйган бундай агентлик мутлақо керак эмас!
Бугунги 7-8-синф инглиз тили имтихони бутун Ўзбекистон бўйича бекор қилиниб, қайта ўтказилсин!
Талаб қиламиз!
Талаб қиламиз!
Талаб қиламиз!!!
NO PIMA!!!
@domlajon
Agar pullik va arizani onlayn qlmasa avalgi yillardek tanish blsh bölib perevod bölardi,ancha tõģri qaror deb qabul qilaman .shu uchn boshidan özi istagan yönalishga öqishga kerak