❓Ўқишини кўчирган талабалар қайси ҳолларда таълим кредити олиши мумкин?
Бунинг жавоби оддий. Базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишини кўчирган бўлса, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Агар табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишини кўчирган бўлса, унда таълим кредити берилмайди. Яна ҳам тушунарли бўлиши учун:
Қуйидагиларга таълим кредити берилади:
✅ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош йўналишга кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
узрли сабаблар бор бўлган ҳолатда мос ва турдош йўналишга ўқишини кўчирган бўлса;
✅ йўналиши ва ОТМни ўзгартирмаган ҳолда
фақат таълим шаклини (кундузгидан сиртқига ва ҳ.к.) ёки
таълим тилини (ўзбекдан русга ва ҳ.к.) ўзгартирган бўлса.
Қуйидагиларга таълим кредити берилмайди:
❌ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини
мос ва турдош бўлмаган йўналишга кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчирган бўлса;
❌ бир ОТМ ичида бошқа йўналишга
узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда ёки
мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишини кўчирган бўлса.
👉 @xushnudbek👈
Bzdan ustoz kantrakni töla desa budjet stependia qachon tushadi deb turadi
Kimga murojaat qilse boladi.