❓Ўқишини кўчирган талабалар қайси ҳолларда таълим кредити олиши мумкин?
Бунинг жавоби оддий. Базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишини кўчирган бўлса, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Агар табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишини кўчирган бўлса, унда таълим кредити берилмайди. Яна ҳам тушунарли бўлиши учун:
Қуйидагиларга таълим кредити берилади:
✅ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош йўналишга кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
узрли сабаблар бор бўлган ҳолатда мос ва турдош йўналишга ўқишини кўчирган бўлса;
✅ йўналиши ва ОТМни ўзгартирмаган ҳолда
фақат таълим шаклини (кундузгидан сиртқига ва ҳ.к.) ёки
таълим тилини (ўзбекдан русга ва ҳ.к.) ўзгартирган бўлса.
Қуйидагиларга таълим кредити берилмайди:
❌ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини кўчириб, имтиҳонда
ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини
мос ва турдош бўлмаган йўналишга кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини
мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчирган бўлса;
❌ бир ОТМ ичида бошқа йўналишга
узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда ёки
мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишини кўчирган бўлса.
👉 @xushnudbek👈
Kimga murojaat qilse boladi.
Ака саволим бор эди сизга илтимос шу хакида хам каналингизжа батафсилрок маьлумот бериб утинг...
Саволим шундаки утган йили талабаларни ётоқ жой билан таьминлаш масаласи буйича қарорлар ишлаб чикилгани...шулардан бири талабаларни ижара хаки тулаб берилади деган гаплар хам бор эди ...шу қарор 2021-2022-уқув йили учун хам амал қилинадими...амал қилинса шарти ва бандлари қанақа тартибда амал қилади...биз шу имкониятдан фойдаланишимиз у.н нима қилишимиз кимга учрашишимиз керак...илтимос. аьлумот бериб утинг...жавоблар учун олдиндан рахмат...