Тошкент кимё-технология институти келгусида «супер-контракт»дан воз кечмоқчи
Бу ҳақда институт
ректори Ботир Усмонов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Биз кейинги йилдан бошлаб
супер-контрактга талаба қабул қилишдан воз кечишга ҳаракат қиламиз. Чунки биз таълим сифатига асосланган «бренд» яратишни мақсад қилганмиз. Шу боис
фақат иқтидорли ва ишлаб чиқарувчиларга маъқул келадиган номзодларни талабаликка қабул қиламиз», — дея таъкидлаган ректор.
Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган институтда
кейинги ўқув йилидан тўлов-контракт миқдори ошиши мумкин. Аммо бу фақат янги қабул қилинадиган 1-курс талабаларига тааллуқли бўлади. Институтнинг 2-4-курс талабаларида контракт миқдори ўзгармайди.
👉 @xushnudbek 👈
Agar siz ham yillab,kechalari uxlamay tayyorlanib va men kabi birinchi o‘rin kontrakka kirganizda balkim mendek o‘ylardiz.
Албатта,сифатга эътибор қаратиш муҳим.👍
Рақобатбардош, билимли ва замон талабларига мос, халқаро талабларга жавоб берадиган кадр тайёрлаш биринчи ўринда,асосий мезон бўлиши керак.👍
Медицина ва юридик соҳаларга оид олийгоҳларда ҳам суперконтрактни бекор қилиш муҳим, деб ўйлайман.