❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
#кўпчиликсўраганэди
Эртага,
5 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;
— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;
— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;
— ички «перевод»лар;
— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);
— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Мени саволим шундан иборатки мен хориждан Тошкент давлат юридик университетига укишимни кучириш учун ариза топширганман. Тест синовларида катнашиб афсуски етарли балл туплай олмадим. Туплаган валим лекин Олий ва урта махсус та'лим вазирлиги тассвруфидаги ОТМ ларга кучириш учун етарли. Мен вилоятларга укишимни кучира оламанми йоки йукми.... кучира олиш ехтимоли борми бу йил?
Жавоб учун олдиндан рахмат каттакон.
Yoki qaysi yo‘nalishga o‘tkazish mumkin?