Тахминан 30 дақиқадан сўнг, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан овозли чатимизни бошлаймиз, насиб.

Биз минглаб саволлар олдик, уларни имкон қадар туркумлаштириб, бугун вақтимиз етганича вазирдан жавоб олишга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, овозли чат давомида савол беришни янада осонлаштириш мақсадида @abituriyentguruh да муҳокамаларни очиб қўйдик. У ерда ҳам саволларни қолдиришингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

2654 comments

Show 100 more comments
Oqishni kochirishda super kantrakt qancha bo'lishi mumkin yuridik yo'nalishda ??
Men Xorazm viloyati Xonqa tumanidanman xozirda Toshkent irrigatsiya va qishloq xójaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Qarshi filialida óqiyman. Men xozir óqiwimni Urganch davlat universiteting Iqtisodiyot yónalishiga ótkaza olamanmi shu haqida malumot beraolasizmi oldindan rahmat
Ассалому алайкум менинг саволим куйидагича катта углим Узбекистон миллий университетида 3чи курсни тугатди иккинчи углим Гулистон давлат университетида 1чи курсни тугатди иккаласи хам контрактда укишади узим ёлгиз онаман катта углим Тошкентда шартнома асосида квартирада туради иккинчи углимни уз йуналиши буйича Тошкентга Узбекистон миллий университетига кучирмокчимиз тартиби кандай булади
Savol: oxirgi payt o'qishni ko'chirish(perevod) ancha shaffoflashgandek edi. Bungacha bu yerda korrupsiya avj olgani hech kimga sir emas. Ana endi shuni ham pullik qilib qo'yishibdi. Bu huddi o'sha korrupsiyani qonuniylashtirib qo'yilgan varianti emasmi?! Hurmatli vazir janoblari sizni bu boradagi fikringiz? Nega bir yillik to'lov kontraktidek katta miqdor belgilab qo'yildi? Yoki shunchalik davlat uchun xarajat talab qilarmidi o'qishni ko'chirish? Izoh berishingiz iltimos qilardim. Pandemiya sharoitida qiynalgan insonlarni yana qiynash shartmi yoki byutjetga boshqa yo'l bilan pul tushirishni iloji bo'lmayaptimi?
Yaqubov Tursunpo'lat
Ассалому алайкум.Хорижий давлатлардан имтихонсиз укишни кучириш табакалаштирилган тулов контракт асосида неча пул булади.Иктисодий йуналишларда неча баробар контракт туланади.
🌸☆Salimova Jasmina☆🌸
Assalomu alaykum mening savolim Shahrisabz kimyo texnolgiya institutidan , milliy perivod qildirsam buladimi va buning uchun nma zarur buladi. ?
Assalomu aleykum men Toshkent viloyati Chirchiq pedagogika institutida maktabgacha talim yo'nalishida o'qiyman endi o'zim yashidigan viloyatga boshlang'ich talimga Perevod qilsam buladimi pullik deyilganda necha sum bo'ladi
✯꧁𝑀𝑎𝑣𝑙𝑢𝑑𝑎𝑥𝑜𝑛 𝐴𝑏𝑑𝑢𝑣𝑎𝑥𝑜𝑏𝑜𝑣𝑎꧂✯
Assalomu alaykum tabaqalashtirilgan minimal kontrakt miqdori chiqdimi annigʻi
Ассалому алейкум ! Бу мурожаат нафақат мен томонимдан балки, хорижда ўқиётган бутун Ўзбекистонлик талабалар томонидан бўлиб, аниқ қилиб айтганда Топ-1000 таликка кирган Университет талабалари номонидан!
Хабарингиз бор, куни кеча - 22- июньда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Қарори омма эътиборига такдим этилди. Мана шу қарордаги: “Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш тартиби “ га тегишли бандида шундай жумла келтирилган:
“Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:
а) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;
тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;
ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;”
Мурожаатимнинг бош мақсади шундан иборатки, Вазирлар Махкамасининг 20.06.2017 йилдаги № 393-сон Қарори билан топ-1000 ликка кирган Россия Федерацияси Университетларига ўқишга кирган ва ўқиётган талабалар Ўзбекистонга синовларсиз ўкишни кўчириши мумкинлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган эди ва биз шу кунга қадар, ушбу қарорнинг шу бандига асосан иш кўраётган едик! Эндиликда, юқорида кўрсатилган Қарор билан топ-1000 таликка кирган Университет талабалари хам бошқа хорижий давлатлардаги ОТМларининг талабалари каби имтихон асосида ўкишини кўчириши керак экан! Бу Қарор ўқишни кўчириш учун ариза қабул қилинишига 3 хафта қолганида топдаги талабаларга эълон қилиниши, Олий Таълим Вазири бизларни камситиб билимисиз дейиши ноўрин эмасми? Агарда, бизни шундай хисоблашар экан, нега унда ўзимизда абитуриент сифатида ўқишга топшириб, 56,7 балл хам тўплай олмаган, аниқ қилиб айтадиган бўлсак, 0 балл тўплаган абитуриентларни супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлиги, шаффофликми, улар билимлими? Шаффофлик дейилади аммо бу канакасига шаффофлик.
👩‍⚕️Irodabonu Abdurahmonova👩‍⚕️
Ассалому алайкум барчага, Хушнудбек, Сиздан илтимос, вазир билан ўтадиган бугунги суҳбатда қуйидаги масалага ҳам аниқлик киритиб берсангиз: мен Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги расмий каналининг 24 июнь кунги бир постида ушбу маълумотни ўқиб қолдим: " абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этишлари бўйича қўшимча имконият берилади." Шуни изоҳлаб беришларингизни илтимос қилардим. Олдинги йилларда 5 йўналишдан 1- сига контрактга кириб 2- сига ёки 5-сига грантга кирса барибир 1-йўналишда контракт асосида ўқишга мажбур бўларди, масалан, 2 йил олдин қизим ЎзЖОКУ га 1-йўналиши халқаро журналистикасига контрактга, 2-йўналиши телерадиобошловчиликка грантга балли етган, лекин 1-йўналишида контракт асосида ўқишга мажбур бўлди, сабаби ҳаммага маълум.
ЎзАА расмий каналидан олинган " абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этишлари бўйича қўшимча имконият берилади." ушбу маълумотга кўра энди 5 йўналишдан 1, 2, ва ҳ.контрактга балли етиб, 3 ёки 4, ёки 5- йўналишга грантга балли етса танлаган йўналишининг кетма-кетлигидан қатъий назар грантга балли етган йўналишида ўқишига рухсат бериладими, Сиздан яна бир бор илтимос, шу масалага ҳам алоҳида тўхталиб аниқлаштириб беринг, менимча бу масала кўпчиликнинг ҳам оғриқли нуқтасилиги аниқ.
Олдиндан раҳмат, соғ-омон бўлинг, ишингизга ривожлар тилаб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси тайинланадиган 11 та йўналишнинг “ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ” йўналишида Президент стипендияси соҳиби бўлмоқчи бўлган Тошкент давлат аграр университети иқтидорли магистр талабаларига тўсиқ бўлаётган ва қийнаб келаётган масала!

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси тайинлаш тўғрисидаги низомида кўрсатиб ўтилган меъёрларига қарайдиган бўлсак.
Президент стипендияси соҳиби бўлмоқчи бўлган магистр талаба биринчи курс тугагандан сўнг, яъни 2 та семестрни аъло баҳоларга тамомлаганидан сўнг танловга ҳужжат топшириши мумкин.
Бундан ташқари ҳужжатларни қабул қилиш муддати — 1—15-август, кўриб чиқиш муддати — 10—25-сентябрь этиб белгиланган.
Шу сабабли Тошкент давлат аграр университети магистр талабларининг ушбу танловда иштирок этиш имконияти мавжуд бўлмай турибди. Бунга сабаб Тошкент давлат аграр университетида Магистратура босқичи 2020 йилдан бошлаб ўқув йили 4 январь санасидан бошланиши белгилаб қўйилган. Шу сабабли 1 босқич магистр талабаларининг 2 семестр якунийлари декабрь ойига тўғри келмоқда. Бу вақтда эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугаган бўлади.

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ МАГИСТР ТАЛАБЛАРИГА УШБУ МАСАЛА ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШИНГИЗНИ СЎРАБ ҚОЛАМИЗ!
.
Ассалому алейкум ! Бу мурожаат нафақат мен томонимдан балки, хорижда ўқиётган бутун Ўзбекистонлик талабалар томонидан бўлиб, аниқ қилиб айтганда Топ-1000 таликка кирган Университет талабалари номонидан! Хабарингиз бор, куни кеча - 22- июньда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Қарори омма эътиборига такдим этилди. Мана шу қарордаги: “Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш тартиби “ га тегишли бандида шундай жумла келтирилган: “Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади: а) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда: талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади; тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади; ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;” Мурожаатимнинг бош мақсади шундан иборатки, Вазирлар Махкамасининг 20.06.2017 йилдаги № 393-сон Қарори билан топ-1000 ликка кирган Россия Федерацияси Университетларига ўқишга кирган ва ўқиётган талабалар Ўзбекистонга синовларсиз ўкишни кўчириши мумкинлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган эди ва биз шу кунга қадар, ушбу қарорнинг шу бандига асосан иш кўраётган едик! Эндиликда, юқорида кўрсатилган Қарор билан топ-1000 таликка кирган Университет талабалари хам бошқа хорижий давлатлардаги ОТМларининг талабалари каби имтихон асосида ўкишини кўчириши керак экан! Бу Қарор ўқишни кўчириш учун ариза қабул қилинишига 3 хафта қолганида топдаги талабаларга эълон қилиниши, Олий Таълим Вазири бизларни камситиб билимисиз дейиши ноўрин эмасми? Агарда, бизни шундай хисоблашар экан, нега унда ўзимизда абитуриент сифатида ўқишга топшириб, 56,7 балл хам тўплай олмаган, аниқ қилиб айтадиган бўлсак, 0 балл тўплаган абитуриентларни супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлиги, шаффофликми, улар билимлими? Шаффофлик дейилади аммо бу канакасига шаффофлик.
Биз топ-1000ликка кирган университет талабалари сифатида шуни айта оламизки, бу Университетда ўқиш хеч хам осон бўлаётгани йўқ. Устозларнинг талаб даражаси, уларнинг билим бериш медотикаси бизникидан анча фарқ қилади. Шу ўринда сизда шундай савол туғилиши мумкин : “ Нега бўлмаса ўша ерда қолиб ўкишни давом эттиришни истамайсиз?”,- деган мазмунда! Ушбу саволга жавоб менда ва мен каби чет элда ўқиётган талабаларда шундай, “Йиллик кортракт миқдори ўзимиздагига нисбатан юқорилигидир”. Биз оилада 3 фарзандмиз ва учаламиз хам топ-1000 таликга кирган РФ Университетида ўқиймиз. Бизнинг биргина йиллик контрактимизнинг ўзи жуда катта суммани келтириб чикаради, хаттоки ишласак хам қоплай олмаймиз! Ўзбекистонга ўқишни кўчиришдан максад бизда, оиламиз бюджетига сал ёрдам курсатиб, Ўзбекистонимизга фойда келтириш ахир ўзимизнинг Қонунчилик тизимимиз бошқа давлатларникидан фарқ килади. Аммо бу хабардан сўнг анча ўзимизни ёқотиб қўйдик, лекин Юриспруденция йўналишида ўқиётган талаба сифатида хақ-хуқуқинми талаб қилишимга эгалигим, хаммада мен каби ёшларнинг хаёти бефарқ қолмасилиги учун хам харакат қилишимиз кераклигини тўғри йўл деб билдим. Биз талабалар учун ушбу тўғри йўлни топа олишга ишонишимиз яна бир куч - мотивация булди! 2021 -йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида биз хориждаги талабаларни хам Ўзбекистондаги ёшлар каби, қўллаб-қувватлашлари лозим эмасми?! Мухтарам Президентимиз биз каби хорижда ўқиётган талабаларга эътиборларини қаратадилар деган умиддамиз. Олий таълим вазирлигига қўнғироқ қилган талабаларнининг кўпчилиги ўз саволига аниқ жавоб ололмаяпти. Вазирликдагилар қўнғироқга жавоб беришса хам, “Топда бўлсанг ана топширда имтихондан ўт, кейин ўқийвер”,- деган мазмундаги иддаоли гаплар билан жавоб кайтаришмоқда. Агар уларда шундай ният бор экан, нега 1-йил ёки 6 ой аввал аниқ қилиб айтишмади, хужжат топширишга деярли 2 хафтагина қолгада эълон қилишди? Нега олдинроқ омма эътиборига қўйилмади ёки нега Демократик давлатлар каби референдум килинмади?
Қўшни давлатта ўқиётган талабаларга талаблар аниқ эди аммо биз топ-1000 университетдаги талабалар қандай йул тутишимизни билмай қолдик! Лек, ноумид шайтон дейишади халкимизда! Биз талабаларга 3 хафта қолганида бундай хабар килиниши ноўрин деб биламиз. Ундан ташкари Олий таълим вазирлиги ўқишни кўчиришда тўпланиши керак бўлган баллни ўтган йилги кириш бали билан бир хил килиб белгиланишини адолатсизлик деб хисоблаймиз! Топ-1000 таликка кирган университетларга топширишдан олдин ўзимизнинг университетларга хам топширган эдим аммо шундай катта балл тўплай олмаганлигим сабабли ўзимизнинг университетларга ўқишга кира олмадим! Шунингдек, бу йил пандемия бўлди хабарингиз бор бутун дунё бу билан хамон курашмоқда. Нега бўлмаса Топдаги талабалар ўтган йили ўқишни кўчиришда имтихонсиз кўчиришди! Пандемия хали хам давом этмоқдаку! Ўша вақтда огохлантирилса бўлар эди, шунда бизни ҳозир абитуриент сифатида кўришини биз нохақлик, адолатсизлик деб хисоблаймиз. Биз ахир талаба статусига эгамизку! Биз каби талабаларни бу психологик сўнгдириш, эзиш эмасми? Илтимос сиздан бу ноҳақликларга тўғри адолатли йул билан жабов сўраб қоламиз. Ва албатта Олий таълим вазири бизнинг ота-оналаримизни ва биз каби ёшларни шароитини тушунади деган умиддамиз! Олдиндан рахмат!
Nimaga hususiy otm dan davlat otm siga Noturdosh yónalishga peravod qilishniham huddi davlat otm kabi qilib qo'yishdi biz bunga qarshimiz Noturdosh yo'nalishgaham test bo'lishini talab qilamiz hususiy otmga kirish juda osonku
Har kuni harxil qaror iltimos bitta qaror chiraylik va o'sha qaror yillar davomida o'zgarmasin.
Iltimos o'qishni ko'chirishda har bir ta'lim yo'nalishi uchun belgilangan to'lovlarni ham kanalga joylang.
Dilafruz
Ассалом алайкум. Нима сабабдан чет эл ОТМ лардан Ўзбекистонга ўқишни кўчириш тест синовлари асосида кўчириладиган бўлди? Нега олдинроқ қабул қилинмади бу қарор?
*****
Assalamu alaykum. Men yangi qonun chiqishiga qarshiman. Sababi nega oʻtgan yilgi eng oxirgi oʻtish bali boʻlishi kerak. Sababi chetga topshirgan talaba testga tayyorlanmasdan chetdagi oʻqishida oʻqiydiku. Menimcha bu adolatsizlik. Yoki shuni ertaroq aytish kerak edi menimcha
Noturdoshni minimal miqdori qancha shuni to'lliq tuwuntiringlar iltimos Ortoq Toshqulov
Assalamu alaykum tibbiyot oliygohida grantga uqiyman bowqa tibbiyot oliygohiga kuchirsam kantrak bulsam maqsadli bulib 5 yil ishlab beramanmi yoki bekor buladimi
Assalomu alekum ovozli catda wu spirtchilarga etiborni kuchaytiramiz dep sportchilarni ligotasian ayurdi bu qarorni korib ciqishini soraymiz
Show next 100 comments