Тахминан 30 дақиқадан сўнг, олий ва ўрта махсус таълим вазири
Абдуқодир Тошқулов билан овозли чатимизни бошлаймиз, насиб.
Биз минглаб саволлар олдик, уларни имкон қадар туркумлаштириб, бугун вақтимиз етганича вазирдан жавоб олишга ҳаракат қиламиз.
Шунингдек, овозли чат давомида савол беришни янада осонлаштириш мақсадида
@abituriyentguruh да муҳокамаларни очиб қўйдик. У ерда ҳам саволларни қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси тайинлаш тўғрисидаги низомида кўрсатиб ўтилган меъёрларига қарайдиган бўлсак.
Президент стипендияси соҳиби бўлмоқчи бўлган магистр талаба биринчи курс тугагандан сўнг, яъни 2 та семестрни аъло баҳоларга тамомлаганидан сўнг танловга ҳужжат топшириши мумкин.
Бундан ташқари ҳужжатларни қабул қилиш муддати — 1—15-август, кўриб чиқиш муддати — 10—25-сентябрь этиб белгиланган.
Шу сабабли Тошкент давлат аграр университети магистр талабларининг ушбу танловда иштирок этиш имконияти мавжуд бўлмай турибди. Бунга сабаб Тошкент давлат аграр университетида Магистратура босқичи 2020 йилдан бошлаб ўқув йили 4 январь санасидан бошланиши белгилаб қўйилган. Шу сабабли 1 босқич магистр талабаларининг 2 семестр якунийлари декабрь ойига тўғри келмоқда. Бу вақтда эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугаган бўлади.
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ МАГИСТР ТАЛАБЛАРИГА УШБУ МАСАЛА ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШИНГИЗНИ СЎРАБ ҚОЛАМИЗ!
Қўшни давлатта ўқиётган талабаларга талаблар аниқ эди аммо биз топ-1000 университетдаги талабалар қандай йул тутишимизни билмай қолдик! Лек, ноумид шайтон дейишади халкимизда! Биз талабаларга 3 хафта қолганида бундай хабар килиниши ноўрин деб биламиз. Ундан ташкари Олий таълим вазирлиги ўқишни кўчиришда тўпланиши керак бўлган баллни ўтган йилги кириш бали билан бир хил килиб белгиланишини адолатсизлик деб хисоблаймиз! Топ-1000 таликка кирган университетларга топширишдан олдин ўзимизнинг университетларга хам топширган эдим аммо шундай катта балл тўплай олмаганлигим сабабли ўзимизнинг университетларга ўқишга кира олмадим! Шунингдек, бу йил пандемия бўлди хабарингиз бор бутун дунё бу билан хамон курашмоқда. Нега бўлмаса Топдаги талабалар ўтган йили ўқишни кўчиришда имтихонсиз кўчиришди! Пандемия хали хам давом этмоқдаку! Ўша вақтда огохлантирилса бўлар эди, шунда бизни ҳозир абитуриент сифатида кўришини биз нохақлик, адолатсизлик деб хисоблаймиз. Биз ахир талаба статусига эгамизку! Биз каби талабаларни бу психологик сўнгдириш, эзиш эмасми? Илтимос сиздан бу ноҳақликларга тўғри адолатли йул билан жабов сўраб қоламиз. Ва албатта Олий таълим вазири бизнинг ота-оналаримизни ва биз каби ёшларни шароитини тушунади деган умиддамиз! Олдиндан рахмат!
Har kuni harxil qaror iltimos bitta qaror chiraylik va o'sha qaror yillar davomida o'zgarmasin.
Boshqa Unverstitga kuchirishda
Menimum summa tulanadi diyilgan
Aniq summasi qancha buladi
Yoki OTM belgilaydimi
Javob uchun oldindan raxmat