Тахминан 30 дақиқадан сўнг, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан овозли чатимизни бошлаймиз, насиб.

Биз минглаб саволлар олдик, уларни имкон қадар туркумлаштириб, бугун вақтимиз етганича вазирдан жавоб олишга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, овозли чат давомида савол беришни янада осонлаштириш мақсадида @abituriyentguruh да муҳокамаларни очиб қўйдик. У ерда ҳам саволларни қолдиришингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

2654 comments

Show 100 more comments
.
Ассалому алейкум ! Бу мурожаат нафақат мен томонимдан балки, хорижда ўқиётган бутун Ўзбекистонлик талабалар томонидан бўлиб, аниқ қилиб айтганда Топ-1000 таликка кирган Университет талабалари номонидан! Хабарингиз бор, куни кеча - 22- июньда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Қарори омма эътиборига такдим этилди. Мана шу қарордаги: “Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш тартиби “ га тегишли бандида шундай жумла келтирилган: “Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади: а) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда: талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади; тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади; ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;” Мурожаатимнинг бош мақсади шундан иборатки, Вазирлар Махкамасининг 20.06.2017 йилдаги № 393-сон Қарори билан топ-1000 ликка кирган Россия Федерацияси Университетларига ўқишга кирган ва ўқиётган талабалар Ўзбекистонга синовларсиз ўкишни кўчириши мумкинлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган эди ва биз шу кунга қадар, ушбу қарорнинг шу бандига асосан иш кўраётган едик! Эндиликда, юқорида кўрсатилган Қарор билан топ-1000 таликка кирган Университет талабалари хам бошқа хорижий давлатлардаги ОТМларининг талабалари каби имтихон асосида ўкишини кўчириши керак экан! Бу Қарор ўқишни кўчириш учун ариза қабул қилинишига 3 хафта қолганида топдаги талабаларга эълон қилиниши, Олий Таълим Вазири бизларни камситиб билимисиз дейиши ноўрин эмасми? Агарда, бизни шундай хисоблашар экан, нега унда ўзимизда абитуриент сифатида ўқишга топшириб, 56,7 балл хам тўплай олмаган, аниқ қилиб айтадиган бўлсак, 0 балл тўплаган абитуриентларни супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлиги, шаффофликми, улар билимлими? Шаффофлик дейилади аммо бу канакасига шаффофлик.
Биз топ-1000ликка кирган университет талабалари сифатида шуни айта оламизки, бу Университетда ўқиш хеч хам осон бўлаётгани йўқ. Устозларнинг талаб даражаси, уларнинг билим бериш медотикаси бизникидан анча фарқ қилади. Шу ўринда сизда шундай савол туғилиши мумкин : “ Нега бўлмаса ўша ерда қолиб ўкишни давом эттиришни истамайсиз?”,- деган мазмунда! Ушбу саволга жавоб менда ва мен каби чет элда ўқиётган талабаларда шундай, “Йиллик кортракт миқдори ўзимиздагига нисбатан юқорилигидир”. Биз оилада 3 фарзандмиз ва учаламиз хам топ-1000 таликга кирган РФ Университетида ўқиймиз. Бизнинг биргина йиллик контрактимизнинг ўзи жуда катта суммани келтириб чикаради, хаттоки ишласак хам қоплай олмаймиз! Ўзбекистонга ўқишни кўчиришдан максад бизда, оиламиз бюджетига сал ёрдам курсатиб, Ўзбекистонимизга фойда келтириш ахир ўзимизнинг Қонунчилик тизимимиз бошқа давлатларникидан фарқ килади. Аммо бу хабардан сўнг анча ўзимизни ёқотиб қўйдик, лекин Юриспруденция йўналишида ўқиётган талаба сифатида хақ-хуқуқинми талаб қилишимга эгалигим, хаммада мен каби ёшларнинг хаёти бефарқ қолмасилиги учун хам харакат қилишимиз кераклигини тўғри йўл деб билдим. Биз талабалар учун ушбу тўғри йўлни топа олишга ишонишимиз яна бир куч - мотивация булди! 2021 -йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида биз хориждаги талабаларни хам Ўзбекистондаги ёшлар каби, қўллаб-қувватлашлари лозим эмасми?! Мухтарам Президентимиз биз каби хорижда ўқиётган талабаларга эътиборларини қаратадилар деган умиддамиз. Олий таълим вазирлигига қўнғироқ қилган талабаларнининг кўпчилиги ўз саволига аниқ жавоб ололмаяпти. Вазирликдагилар қўнғироқга жавоб беришса хам, “Топда бўлсанг ана топширда имтихондан ўт, кейин ўқийвер”,- деган мазмундаги иддаоли гаплар билан жавоб кайтаришмоқда. Агар уларда шундай ният бор экан, нега 1-йил ёки 6 ой аввал аниқ қилиб айтишмади, хужжат топширишга деярли 2 хафтагина қолгада эълон қилишди? Нега олдинроқ омма эътиборига қўйилмади ёки нега Демократик давлатлар каби референдум килинмади?
Қўшни давлатта ўқиётган талабаларга талаблар аниқ эди аммо биз топ-1000 университетдаги талабалар қандай йул тутишимизни билмай қолдик! Лек, ноумид шайтон дейишади халкимизда! Биз талабаларга 3 хафта қолганида бундай хабар килиниши ноўрин деб биламиз. Ундан ташкари Олий таълим вазирлиги ўқишни кўчиришда тўпланиши керак бўлган баллни ўтган йилги кириш бали билан бир хил килиб белгиланишини адолатсизлик деб хисоблаймиз! Топ-1000 таликка кирган университетларга топширишдан олдин ўзимизнинг университетларга хам топширган эдим аммо шундай катта балл тўплай олмаганлигим сабабли ўзимизнинг университетларга ўқишга кира олмадим! Шунингдек, бу йил пандемия бўлди хабарингиз бор бутун дунё бу билан хамон курашмоқда. Нега бўлмаса Топдаги талабалар ўтган йили ўқишни кўчиришда имтихонсиз кўчиришди! Пандемия хали хам давом этмоқдаку! Ўша вақтда огохлантирилса бўлар эди, шунда бизни ҳозир абитуриент сифатида кўришини биз нохақлик, адолатсизлик деб хисоблаймиз. Биз ахир талаба статусига эгамизку! Биз каби талабаларни бу психологик сўнгдириш, эзиш эмасми? Илтимос сиздан бу ноҳақликларга тўғри адолатли йул билан жабов сўраб қоламиз. Ва албатта Олий таълим вазири бизнинг ота-оналаримизни ва биз каби ёшларни шароитини тушунади деган умиддамиз! Олдиндан рахмат!
Nimaga hususiy otm dan davlat otm siga Noturdosh yónalishga peravod qilishniham huddi davlat otm kabi qilib qo'yishdi biz bunga qarshimiz Noturdosh yo'nalishgaham test bo'lishini talab qilamiz hususiy otmga kirish juda osonku
Har kuni harxil qaror iltimos bitta qaror chiraylik va o'sha qaror yillar davomida o'zgarmasin.
Iltimos o'qishni ko'chirishda har bir ta'lim yo'nalishi uchun belgilangan to'lovlarni ham kanalga joylang.
Dilafruz
Ассалом алайкум. Нима сабабдан чет эл ОТМ лардан Ўзбекистонга ўқишни кўчириш тест синовлари асосида кўчириладиган бўлди? Нега олдинроқ қабул қилинмади бу қарор?
*****
Assalamu alaykum. Men yangi qonun chiqishiga qarshiman. Sababi nega oʻtgan yilgi eng oxirgi oʻtish bali boʻlishi kerak. Sababi chetga topshirgan talaba testga tayyorlanmasdan chetdagi oʻqishida oʻqiydiku. Menimcha bu adolatsizlik. Yoki shuni ertaroq aytish kerak edi menimcha
Noturdoshni minimal miqdori qancha shuni to'lliq tuwuntiringlar iltimos Ortoq Toshqulov
Assalamu alaykum tibbiyot oliygohida grantga uqiyman bowqa tibbiyot oliygohiga kuchirsam kantrak bulsam maqsadli bulib 5 yil ishlab beramanmi yoki bekor buladimi
Assalomu alekum ovozli catda wu spirtchilarga etiborni kuchaytiramiz dep sportchilarni ligotasian ayurdi bu qarorni korib ciqishini soraymiz
Ассалому алекум Хушнуд ака ман Сам. Вил. Каттакургон шахарда яшайман яьни доимий пропискам шу йерда 2019-йил Андижон давлат тиббиёт институти педиатрия ишига укишга кирдим хозир 2-курсни тамомладим ман Самарканд давлат тиббиёт институти педиатрия ишига укишимни кучирмокчи ман яьни худди шу юналиш факат шахар узгаради холос шунга енди тулов килишим керакми.(уткан йили яьни 1-курсни тамомлаб кучирмокчи едим масофа узоклиги оилавий шароитдан келиб чикиб лекин карантин билан булиб кучиришга успеть килолмадим.)ЖАВОБ УН ОЛДИНДАН РАХМАТ
Assalomu alaykum kundizgi ta'limdan sirtqiga qanchada prevod qilsa boladimi va bunga ham to'lov qilish kerakmi
Ikkinchi talimda oqiyotgan talabalar magistraturaga topshira oladimi
🗼🗽 Muhammadjon🗼🗽
2 kurslargayam ruxsat bormikin óqiwni kóchirishga
őrinboyev_officiall
Assalomu alaykum biz Qirgizistondan őqiwni kochirmoqchimiz nechi ball toplasakgina ota olamiz
Ассалому алайкум Хушнуд ака илтимос нега спортчиларнинг имтиёзини бекор килишганини аниклаб ойдинлик киритиб берсангиз. Нега энди оз муддат колганида бундай килишди. Илтимос бизга имтиёзларимизни кайтиб беришсин бу буйрукни кориб чикишсин
Super kontraktni yuq qilish kerak shuni urniga kvotani kupaytirsin 0 ball olsayiz 15 20 ming dollor puliz bulsa uqishga qabul qilinasiz bu umuman notugri oliy talim faqat pul qilish bulib qolayabdi.54 millon tulab kirgan uquvchini qaysi uqituvchi achestlena qiladi ular ham ha mayli deb bahosini quyvoradi.uquvchi 11 yil uqimagan institutda uqiydimi
Dilafruz
Қанча қийинчиликлар билан чет эл олийгохига ўқишга кирганмиз. Энди нима учун яна тест бўладиган бўлди?
Abdulaziz
Assalmu alikom
Boshqa Unverstitga kuchirishda
Menimum summa tulanadi diyilgan
Aniq summasi qancha buladi
Yoki OTM belgilaydimi
Javob uchun oldindan raxmat
Assalamu alaykum.
Tabaqalashtirilgan to'lov kontraktini minimum miqdorini universitet belgilaydimi??
Show next 100 comments