❓Хотин-қизлар учун берилган тавсияномалар нима учун базада кўринмаяпти?
#abituriyent
Айрим абитуриентлар мурожаат қилиб, хотин-қизлар учун мўлжалланган тавсиянома олганини, аммо ДТМ сайтида рўйхатдан ўтганда
“Сизда имтиёз мавжуд эмас” деган ёзув чиқаётганини маълум қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2 минг кишилик давлат гранти учун тавсиянома олган айрим хотин-қизларда
ҳақиқатдан шундай муаммо мавжуд. Бунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳали барча тавсияномаларни тегишли электрон базага киритишга улгурмаган. Давлат қабул комиссиясининг баёнига кўра, барча тавсиянома олган хотин-қизларнинг маълумотларини
15 июлга қадар базага киритишга рухсат берилган.
Шунга кўра, тавсиянома олган хотин-қизлар хавотир олмаса ҳам бўлади. Уларнинг маълумотлари албатта базага киритилади, ҳозир бу бўйича ишлар кетмоқда.
❗️Маслаҳатим: 16-17 июль кунлари ДТМ сайтидаги шахсий кабинетингизни яна бир бор текшириб кўринг. Агар шунда ҳам тавсиянома кўринмаса, унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига мурожаат қилинг (ДТМга эмас).
Қўшимча маълумотлар:
➖ Хотин-қизлар учун берилган квоталар ҳудудлар кесимида —
ТАНИШИШ
➖ Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? —
ТАНИШИШ
👉 @xushnudbek 👈
Jurnalistika yo'nalishlarda ham ijodiy imtihon bo'ladimi?
Бир хафта ичида давлат ташкилотларига иш буйича бордим, минг афсус, яна минг афсус хамма жой узини билганидай, телефонлар учирилган атайлаб, ишчилар факат разбарни хохишига караб ишлайди, конун низом у охирги уринда, рахбар нима деса шу, энг ачинарлиси шу рахбарлар оддий нарсани тушинишни хохлашмайди, оддийгина ишлашни билмайди, лекин кимнидир орка килади.
Курамиз ривожланиш кандай буларкан.
Сизни купчилик танийди бирон бир ташкилотга борсангиз ишингизни битириб беради, блогер дейди, бошка дейди, оддий халк бир иш билан ташкилотларга борса, еки таниш еки пора беришни кимга беришни билиши керак булмаса, иши битмайди.
Демокчи булганим сароб билан шугулланманг.
Узингизни пиар килиб.