Ўзбек халқи учун қонли кун
Бундан 82 йил олдин айни шу куни, яъни
1938 йил 4 октябрь - Ўзбекистон тарихидаги энг қайғули ва қонли кунлардан бири. Сабаби ўша куни манфур Сталин қатағонининг навбатдаги йирик сериясига старт берилди.
СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишларида ўзбек халқининг энг олди маърифатпарварлари, зиёлилари, олимлари ва давлат арбобларига ҳукм ўқилди ва уларнинг аксарияти отиб ташланди.
Жумладан, 4 октябрь куни
Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар,
Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи
Худойберган Девонов отувга ҳукм қилинди. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4 октябрида, шошилинч қатл этилди.
Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида жами
507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилди. 1934-38 йилларда Ўзбекистондан
40 минг нафардан ортиқ инсонлар қатағон қилинди. Шуларнинг
730 нафари «халқ душмани» сифатида отиб ташланди.
Ватан ва миллат учун жон фидо қилган ўзбек халқининг буюк фарзандлари хотираси олдида бош эгайлик. Охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин! Илоҳим, бундай кунлар бошқа ҳеч қачон қайтиб келмасин.
P.S
.: Суратда Абдурауф Фитратни ўлимга ҳукм қилиш ҳақидаги ҳукм акс этган. Ҳукмга эътибор қилсангиз, унинг
5 октябрда расмийлаштирилганини кўриш мумкин. Яъни ўзбек зиёлилари аввал 4 октябрда отилиб, эртаси куни уларга ҳукм расмийлаштирилган.
👉 @xushnudbek 👈
Лекин уларни сотганлар, уларга хукм укиганлар, буйрук берганлар хакида хам ёзинг. Халк билсин кахрамонларини хам, хоинларини хам.
Ajdodlarimizga munosib farzand bo‘laylik, yuzimiz yorug‘, martabamiz yuqori bo‘lsin barchaminni!!!
Yurtimiz mustaqilligi abadiy bo‘lsin.
“Россия телевизорида кино кўрсатди, Ўттиз еттинчи йил қатағони ҳақида. Қора плаш кийганлар бир бечорани икки қўлтиғидан олиб, кўча бошида турган қора машинага судраб кетяпти. Эшик олдида унинг аёли эмизикли боласини бағрига босиб, унсиз йиғлаяпти.
Беш-олти ёшлардаги болакай “дада, дадажон” деганича отасининг кетидан чопиб боряпти. Кўчанинг у юзида одамлар турибди. Бирининг кўзида қўрқув, бириникида ўкинч, яна бири лоқайд қараб турибди. Бирови эса лабини истеҳзоли буриб, худбинона илжаяди. ( “халқ душмани”ни “керакли жойга” чаққан “сиёсий хушёр” кимса).
Орадан анча вақт ўтиб, яна ўша телевизорда “Ҳайвонот олами” кўрсатувини кўрдим. Йўлбарс дарахтнинг пастки шоҳида банан еб ўтирган маймунга ташланиб қолди. Маймунча жон аччиғида чийиллади. Шунда ғалати ҳолат рўй берди. Паст-баланд дарахтлардан ўнлаб маймунлар шиддат билан тушиб, йўлбарсга ташланишди. Маймунлар бор овозда шовқин кўтариб, мўр-малахдек ёпирилди. Бири тишлади, бири юмдалади. Забардаст бир маймун эса йўғон харини олиб, йўлбарснинг бошига чунонам туширдики, йўлбарс думини қисганча қочиб қолди…
Маймунларга ҳавасим келиб кетди”.
Ўткир ҲОШИМОВ
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобидан