​​Ўзбек халқи учун қонли кун

Бундан 82 йил олдин айни шу куни, яъни 1938 йил 4 октябрь - Ўзбекистон тарихидаги энг қайғули ва қонли кунлардан бири. Сабаби ўша куни манфур Сталин қатағонининг навбатдаги йирик сериясига старт берилди.

СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишларида ўзбек халқининг энг олди маърифатпарварлари, зиёлилари, олимлари ва давлат арбобларига ҳукм ўқилди ва уларнинг аксарияти отиб ташланди.

Жумладан, 4 октябрь куни Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи Худойберган Девонов отувга ҳукм қилинди. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4 октябрида, шошилинч қатл этилди.

Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида жами 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилди. 1934-38 йилларда Ўзбекистондан 40 минг нафардан ортиқ инсонлар қатағон қилинди. Шуларнинг 730 нафари «халқ душмани» сифатида отиб ташланди.

Ватан ва миллат учун жон фидо қилган ўзбек халқининг буюк фарзандлари хотираси олдида бош эгайлик. Охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин! Илоҳим, бундай кунлар бошқа ҳеч қачон қайтиб келмасин.

P.S.: Суратда Абдурауф Фитратни ўлимга ҳукм қилиш ҳақидаги ҳукм акс этган. Ҳукмга эътибор қилсангиз, унинг 5 октябрда расмийлаштирилганини кўриш мумкин. Яъни ўзбек зиёлилари аввал 4 октябрда отилиб, эртаси куни уларга ҳукм расмийлаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈

262 comments

Show 100 more comments
Мустакиллик нима берди, совет даври яхши эди дейдиганлар хали хам топилади, узим хам шулар каторида эдим, афсус, алхамдулиллах дея баралла айтяпмиз, маданиятимиз, узлигимизни берган экан.... Корин гамини хаетнинг мазмуни дейдиганларга совет даври яхши албатта.
Совет даври факат ва факат узбек халкига кулфат олиб келган, маънавиятимиз, динимиз ва эркимиздан айирган.
Xech qachon bizni birov kelib xo'rlamagan, aslida doim sotqinlar o'zimizdan chiqqan, o'zimizni o'zimiz xor qilganmiz.
Qatog‘on qurbonlar va yurtimizni mustaqilligi yo‘lida O‘zbekistonni tinchligi yo‘lida halok bo‘lga, tinchlik yo‘lida jon fido qilgan shahid ketgan yurdoshlarimizni oxiratlari obod, joylari jannatdan bo‘lsin 🤲 ommin.
Ajdodlarimizga munosib farzand bo‘laylik, yuzimiz yorug‘, martabamiz yuqori bo‘lsin barchaminni!!!
Yurtimiz mustaqilligi abadiy bo‘lsin.
«Маймунларга ҳавасим келиб кетди»
 

“Россия телевизорида кино кўрсатди, Ўттиз еттинчи йил қатағони ҳақида. Қора плаш кийганлар бир бечорани икки қўлтиғидан олиб, кўча бошида турган қора машинага судраб кетяпти. Эшик олдида унинг аёли эмизикли боласини бағрига босиб, унсиз йиғлаяпти.
Беш-олти ёшлардаги болакай “дада, дадажон” деганича отасининг кетидан чопиб боряпти. Кўчанинг у юзида одамлар турибди. Бирининг кўзида қўрқув, бириникида ўкинч, яна бири лоқайд қараб турибди. Бирови эса лабини истеҳзоли буриб, худбинона илжаяди. ( “халқ душмани”ни “керакли жойга” чаққан “сиёсий хушёр” кимса).
Орадан анча вақт ўтиб, яна ўша телевизорда “Ҳайвонот олами” кўрсатувини кўрдим. Йўлбарс дарахтнинг пастки шоҳида банан еб ўтирган маймунга ташланиб қолди. Маймунча жон аччиғида чийиллади. Шунда ғалати ҳолат рўй берди. Паст-баланд дарахтлардан ўнлаб маймунлар шиддат билан тушиб, йўлбарсга ташланишди. Маймунлар бор овозда шовқин кўтариб, мўр-малахдек ёпирилди. Бири тишлади, бири юмдалади. Забардаст бир маймун эса йўғон харини олиб, йўлбарснинг бошига чунонам туширдики, йўлбарс думини қисганча қочиб қолди…
Маймунларга ҳавасим келиб кетди”.
Ўткир ҲОШИМОВ
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобидан
Чингизхан
Уша даврда хокимият тепасига саводсиз, ичи кора, зоти паст одамлар келишган. Улар узларидан акллирок,бойрок одамларни сотишган. Узлари ушлаб,узлари суд килиб узлари отишган. Сталинни хабари хам булмаган бу ишлардан. Унга кейин хабар беришган. "Курмаганни кургани курсин " тугри гап. Хоразмни анча кисми Туркманистонга утиб кетган шу саводсизларни ялковлиги натижасида.
Tarixni kim ko‘proq o‘zgartiradi?
Otabek
Xammasiga o'zimizi xalq aybdor boshqalani ayblash keeremas
Ollox raxmatiga olsim
Mohinur To'rayeva
Assalomu alaykum, rahmat sizga! Men har safar mana shu ma'lumotni o'qiganimda ko'z yoshlarimni to'xtata olmayman... Ollohim buyuk fidoyilarimizning oxiratlarini obod qilsin. Oramizda ana shunday insonlar ko'paysin.
Shuxrat Iskandarov
Халиям конун чикарувчи орган узгармабди. Аввал ижро кийин конун. Пандимияда 26000 машинани ноконуний жарима майданига тикиб пулини тулатиб кейин пандимиядан кийинкариб бир ойдан кейин конунийлаштирмокчи. Салкам 100 йилда хам узгармабмиз. Койил.
Allohim O‘zi kifoya qilsin!
Boshqa iloji yo‘q marhumlarga va hali nafas olayotgan imkoni borlarga O‘zi rahmatini yog‘dirsin!
Сайфиддин
Ollox raxmatiga olsin
SAFAROFF
Хозирда хам уша пайтдаги миллат кахрамонларини сотган хоинларнинг фарзандлари, набиралари катта-катта лавозимларга утирволиб миллатни согиш билан овора. Яьниким ота-боболарининг ишларини давом эттиришяпти. Улар тепамизда экан хакикий тарих очилишини, керакли архив маьлумотларини очикланишини хохлашмайди, бунга йул хам куйишмайди. Натижада бу миллат аслида ким миллат кахрамони-ю, ким ватан хоини эканлигини билмайди, ва хозирда бошкарувдаги уларнинг хоини авлодларини хам худди хоин ота-боболари сингари улуглаб утишади. Эй миллат кузингни оч!
Show next 100 comments