Карантин чоралари кучайтирилгани сабаб академик лицейларда саралаш имтиҳонлари қолдирилдиМахсус комиссия қарорига мувофиқ, карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 23-мартдаги 212-сонли “Aкадемик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили
10-июлдан 25-июлга қадар ўтказилиши белгиланган эди.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈