Карантин чоралари кучайтирилгани сабаб академик лицейларда саралаш имтиҳонлари қолдирилди

Махсус комиссия қарорига мувофиқ, карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 23-мартдаги  212-сонли “Aкадемик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10-июлдан 25-июлга қадар ўтказилиши белгиланган эди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

3 comments

Правильный шаг.А то вы знаете сколько людей болеют этим вирусом.
Олимжон
5-синфга лицей ёки ДИМИ ларга ўқувчи қабул бўладими?