Сиз ҳам олдингизми? 19 мингга яқин хотин-қизлар 4 фоизлик қўшимча грант учун тавсиянома олишдиАйтилишича, 10 июлга қадар
32 минг 98 нафар хотин-қизлар тавсиянома олиш мақсадида ҳудудий туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилган.
9 минг 197 нафар мурожаатга ишчи гуруҳлар томонидан шу куннинг ўзида оғзаки тушунтиришлар берилган. 4 минг 272 нафар хотин-қиз томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган мезонларга тўғри келмагани учун уларга рад этилиш асослари кўрсатилган хулосалар юборилган.
Қайд этилишича, 18 минг 628 нафар хотин-қизга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан тегишли тартибда тавсияномалар
берилган.
Ҳудудлар кесимида:👉 Қорақалпоғистон Республикасидан — 1370 нафар;
👉 Андижон вилоятидан — 1418 нафар;
👉 Бухоро вилоятидан — 836 нафар;
👉 Жиззах вилоятидан — 924 нафар;
👉 Навоий вилояидан — 762 нафар;
👉 Наманган вилоятидан 1898 нафар;
👉 Самарқанд вилоятидан 1833 нафар;
👉 Сурхондарё вилоятидан 1681 нафар;
👉 Сирдарё вилоятидан 828 нафар;
👉 Фарғона вилоятидан 1901 нафар;
👉 Тошкент вилоятидан 1142 нафар;
👉 Хоразм вилоятидан 1325 нафар;
👉 Қашқадарё вилоятидан 2027 нафар;
👉 Тошкент шаҳридан 683 нафар хотин-қизга тавсиянома берилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тавсияномалар бакалавриатнинг
фақатгина кундузги таълим шакли учун тақдим этилади. Сиртқи ёки кечки таълим шакли учун амал қилмайди.
Батафсил маълумот:👉 @davlattestmarkazi 👈
Тавсиянома олармикинман деб менхам документ топширгандим, отам оламдан утган, менинг 18 ёшгача бериладиган пенсия билан кун тебратиб амаллаб утирувдик, ойим уйда ишсиз, акам Козоғистонда қора мехнат билан ишлайди. лекин шуларга қарамасдан тавсиянома берилмади. Қизиқ тарафи☝ менинг дустим тавсиянома олган, унинг отаси хам оламдан утган, жуда бадавлат, танишлари куп одам эди. Онасининг магазини хам бор. Тавсиянома олмасин демайман, олсин ! Лекин адолат булсинде хурматли хукумат тепасидаги бошлиқлар!
Хулоса чикариш узларингизга!
Бизнинг юртимизда качон тугайди бу кузбоямачилик, коррупция, адолатсизлик? мамлакатимизда камбагаллар одам эмасми нима булса бойнинг боласига!
оғзи қийшиқ булса хам бойнинг боласи гапирсин деган мақолни энди уз кузим билан курдим!!! омалээ молодец юртим!
Мен тавсиянома олмадим деб хафа булмиман, Худога шукур мактабни медаль билан битирдим ва шу билимим билан ВУЗ га топширдим. Келажакда ☝албатта шу муаммо (адолатсизлик, коррупция) устида ишлайман! Иншааллах!