Шу кунларда талабалар турар жойи муаммоси яна кенг миқёсда муҳокама қилиняпти.
Катта эҳтиёжни қондириш мақсадида
арзон нархдаги талабалар уйларини қуриш, бунга хусусий секторни ҳам жалб қилиш таклиф этилмоқда. Бу албатта яхши ғоя ва буни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.
Аммо тан олайлик, бу каби лойиҳалар, биринчидан, узоқ муддат талаб қилади, иккинчидан, барибир эҳтиёжни тўлиқ қондира олмайди. Талабаларни турар жой билан 100% таъминлай олган бирорта давлат бўлмаса керак, менимча.
Шу сабабли талабаларнинг уй топиш билан боғлиқ муаммоси доим сақланиб қолади.
Шунга кўра, балки параллел равишда талабаларга ижара уйларни топишда ёрдамлашувчи электрон тизимни йўлга қўйиш керакдир. Видеода бу таклиф ҳақда қисқароқ тушунтиришга ҳаракат қилганман.
Бошланишига балки қийин ёки фойдасиздек кўринар, лекин вақт ўтиши билан вазиятни бирмунча юмшатиш ва тартибга солишда ёрдам бериши мумкин.
❓Талабалар турар жойлари муаммосини яхшилаш учун сизда яна қандай аниқ таклифлар бор? Биз билан ўртоқлашинг.
👉 @xushnudbek 👈
Hozirgi OTMlar uchun yangi TTJ lar qurish kôp mablaĝ talab qiladi, biz foydalanilmayotgan bino inshoat resurslardan foydalanish kerak
Bilakis davlatimiz tomonidan qurilayotgan namunali uylar kabı talabalar uchun ijara summasiga yaqin turar joylar qurilsa, nur ustiga a'lo nur bo'lardi. Talabalarni ko'p vaqti kvartira izlash bilan o'tib ketayapti
Қачонлардан бери айтилёбди бу муоммо.
Касални даволагандан кўра олдини олган авфзал.
Биздагилар фойдани кетидан шунака чопишади
Талабалар фожиасидан кейин бундай масалалар вактинчалик куриб чикилади деб уйлайман
Яна билмадим
Талабалар учун шароитлар яратишга хали ааааанча бор
Tarbiya bizlar uchun yo hayot yo mamot, yo najot yo halokat, yo saodat yo falokat masalasidur. Shu nuqtayi nazardan biz yoshlarimizni kuchli ijtimoiy himoya qilishimiz kerak, va bizni yoshlarimiz dunyo hamjamiyatida ozini yuqori marralari bilan korsatsin. Biz ota bobolarmiz bilan maqtanib tursagu farzandlarimiz yuqoridagi sabablar yuzasidan taqdir pardasini ortiga ketsa adolatdanmi.
1. ОТМ ларда ТТЖ лар етарлича эмас. Охирги йилларда ОТМ ларнинг умумий контингенти ошириб борилмокда. Демак шундан келиб чикиб ТТЖ ларини куриш.
2. Талабалар учун махсус хусусий уйларни куриш ва уларни факат ижарага бериш. Бу билан хусусий курилиш компаниялари шугулланиши мумкин. Бу хам узига хос ТТЖ лари аммо хусусий.
3. Хушнудбек таькидлаганидек ижара базасини шакллантириш ва уйларни ижарага бериш. Лекин бунда уй эгаларининг ижарага бериши кийинроклиги инобатга олиниши лозим. Чунки хамма хам талабага уйни ижарага бермайди. Бу факт!
4. Тошкент шахридаги ва шахарга якин туманларда буш турган коллеж, лицей бинолари булса уларни кайта жихозлаш оркали талабалар уйига айлантириш ва улардан тугри фойдаланиш. Бунда битта кушимча талаб шахарга транспорт тизимини тугри йулга куйиш лозим булади чунки нисбатан узокдан катнашга тугри келади.
Олий таьлим тизимида бир неча йиллар ишлаганман шундан келиб чикиб фикр билдирдим.