⚡️ Пропискасиз фуқаролар янги уй олганда тўлайдиган 5% лик давлат божи бекор бўлди
Шавкат Мирзиёв томонидан кеча имзоланган қонунга биноан, доимий пропискаси бўлмаган фуқаролар томонидан Тошкентда янги қурилган кўчмас мулк сотиб олинганда мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг
5 фоизи миқдордаги давлат божининг алоҳида ставкаси чиқариб ташланди.
Шунингдек, пропискасиз фуқаролар томонидан сотиб олинган янги уйларни
3 йил ичида сотган ҳолатларда 400 “минималка” (
89 млн 200 минг сўм) миқдорида алоҳида давлат божини қўллаш тартиби ҳам бекор қилинди.
❗️Ваниҳоят бу қонун билан Ўзбекистонда 8 йил давомида амалда бўлиб келган Конституцияга зид тизимга, яъни Тошкентда
мулк-ҳуқуқининг чекланиши ёки
пропискасиз шахсларга мулк олишда оғирроқ шартлар белгиланишига чек қўйилди.
Барчани ушбу ғалаба билан табриклайман. Энди бемалол исталган Ўзбекистон фуқароси Тошкентдан мулк сотиб олиши, сотиши, ҳадя қилиши мумкин. Бунинг учун ортиқча тўлов ёки бошқа қўшимча талаблар шарт эмас.
P.S.: энди фақат Вазирлар Маҳкамаси қароридаги аукцион ва ижрога қаратилган мулкларни олишдаги алоҳида тартибни чиқариб ташлашса, бўлди.
👉 @xushnudbek 👈
1. Уйдаги барча тўловларни тўлиқ амалга ошириш зарур (иссиқ сув, отопления, совуқ сув, газ, свет, мусор, жек тўлови, мол-мулк солиғи).
2. Уй эгасини оформить қилишга чақиришдан бир, икки кун аввал кадастр, уй эгасининг инн ва паспортини олиб исталган нотариусга бориб шу уй бўйича ҳеч қандай таъқиқ ёки қарздорлик йўқлигини текширтириб олиш зарар қилмайди (уй эгасини олиб келиб оформить қиламан деб турганизда қарздорлик ёки таъқиқ чиқиб қолса, ҳафсалангиз пир бўлмаслиги учун албатта олдин текширтириб олинг. Буларни текширтириб олиш баъзан пуллик бўлиши мумкин. Агар уйда қарздорлик ёки таъқиқ бўлса, қаерга бориш ва нима қилиш кераклиги ҳақида нотариусдан яхшилаб тушуниб олинг).
3. Агар ҳаммаси жойида бўлса (қарздорлик ёки тақиқ бўлмаса) уйнинг қонуний эгаси (эр/хотин) паспорти, загс гувоҳномаси, инн ва албатта уйнинг ҳужжати (кадастри), уйни олмоқчи бўлган кишининг ўзи, инн, паспортини олиб исталган нотариусга бориб уйни олди-сотди шартномасини расмийлаштириш мумкин. Нотариусда ҳаракатлар учун онлайн тарзда тўловлар амалга оширилар экан. Телефонизга Peyme программасини юклаб олсангиз янада осон бўларкан. Тўлов уй майдони 100 кв/м.гача бўлганида давлат божи - 223000, герб йиғими - 22300, нотариуснинг пуллик хизматлари - 123000, яна 1-2 та техник ҳаракатлар учун 20-30 минг сўм атрофида бўларкан. Шундан сўнг кадастрда рўйхатдан ўтказиш учун тўлов қилиш керак. Кадастрдан смс хабар келганидан кейин (бу 1-2 кун кутилади) ўша нотариусга бориб кадастр қоғози олинади (ҳозир аввалгидек, ҳужжат кўтариб кадастр идорасига борилмас экан ва кадастр яшил китоб шаклида эмас балки, оддий бир вароқ қоғоз бўларкан).
4. Кадастр қоғозини олиб, паспорт (эр/хотин), загс гувоҳномаси, болаларнинг метркаси (агар болалар бўлса) билан туман паспорт столига борасиз. У ерда ўрнатилган тартиб бўйича ариза ва зарурий ҳужжатлар тўлдирасиз. Йиғган ҳужжатларни туман Паспорт столидаги масъулга тақдим этиб, бир текширтириб оласиз. Шунинг билан Тошкентдаги ишлар вақтинча тамом (юқоридагиларнинг ҳаммасига кўпи билан 3 кун вақт кетади. Буларга мен 2 кунда улгурдим).
5. Вилоятдаги паспорт столига борасиз, зарурий ариза ва ҳужжатларни йиғасиз. Шу вақтнинг ўзида туман мудофаа бўлимига бориб ҳарбий гувоҳномани рўйхатдан чиқарасиз. Яна паспорт столига қайтиб бориб, (агар оилавий рўйхатдан чиқиш керак бўлса ҳужжатлар ҳамма учун қилинади) паспортга рўйхатдан чиқарилди, деб штамп, печать бостирасиз ва зудлик билан Тошкентга қайтасиз. Йўлда ўта хушёр ва эътиборли бўлинг! Тезликни ошириб, шаҳарга етиб келгунизча отнинг калласилек радар ҳаққи қилиб келманг! Йўлга чиқишдан аввал тўйиб ухлаб олинг! Имкони бўлса кечқурун юрманг!
6. Тошкентга келиб, туман мудофаа бўлимига кириб ҳарбий гувоҳномани рўйхатга қўйдирасиз.
7. Туманиздаги Паспорт столига кириб паспортни ва ҳужжатларни (прописка олиш учун олдиндан тайёрлаган ва масъул кўриб берган папка) топширасиз ва ўзлари айтган вақтда қайта кирасиз. Қайта кирганизда оламшумул воқеани гувоҳи бўласиз! Қарабсизки, паспортизни керакли вароғига ДОИМИЙ РЎЙХАТГА ҚЎЙИЛДИ, деган штамп билан ГЕРБЛИ печать қўйилган!
2.Bir yilda ikkita ‘uy oformleniya qilinsa soliq olinarkan bu summa butun uyni narxidanmi yoki yangi qoyilgan narxdan chiqadimi
3 Xadya oluvchiga ham soliq chiqarkan bu qanday miqdorda nimadan olinadi
4 bitta uyni ikki marta sotish mumkinmi