​​⚡ДТМ тилга кирди: Имтиҳонлар онлайн бўлмайди!

Бугунги брифингда айтилган хабарлар ортидан давлат тест маркази ўз расмий баёнотини эълон қилди:

" Бугунги матбуот анжуманидан сўнг турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 14-майдаги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Шуни маълум қиламизки, давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган."

Баёнот тугади!

ДТМ азалдан "гапига жавоб берадиган" ташкилотлардан бири. Қилинмайди дедими, демак қилинмайди! Тўғрими?

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

145 comments

Show 19 more comments
Shu dtm qayerda tilga kirganini ayting janobi admi.
10 июльдан карантин коидалари кучайтирилганидан кейин яна камида 2 ой давом этади. Менинг фикримча бу вактда хеч кандай имтихон утказилишга хаккимиз йук! Шунда ё онлайн булади, ё яна 2 ой кечиктирилади... 😑
☆☆ƒαмιℓу👨‍👩‍👧‍👦☆☆
voydod bolarkanuuuu wunaqa odamni xursand qilsa ham😊😊😊😊
Husniya
Onlayn qanday boladi keyin 🤔
Agar online bolganida hamma tanishlar bir biriga yordam berar edi, ayniqsa bilimi kuchlilar pul ishlashni boshlashar edi o'qishga kirgazish evaziga
Нурбек
Онлайн булмасину,лекин хамма укиётган абитуриентлар укишга кирсин.Аллох хамма мехнат килиб укиган абитуриентларни узи мукофотласин🤲🏻
Xa online bolmasin
Нилуфар
Болларни мехнати куймасине
@tune
Mana buni yangilik disa buladi...Ilohim student bulish hammaga nasib qilsin🤲
gap yu bu boshqa gap
Онлайн булмасин Иншааллох шаффофлик йуколади
👍👍👍👍👏👏👏👏👏👏
Хакикий укиганлар юзага чикмай шустирий укувчилар укишга киришига тугри келип колади
😁😁😁😁😁😁😁😁😄😄😄😄😄😄😄😄😄😄Bo'larkanu yaxshi gaplar.🤗🤗🤗🤗🤗Xursand qldi DTM rahmat.
$$$&$$$
Juda zo'r bo'libti. Nima bo'lganda ham imtihon katta binolarda, video kameralar qurshovida bo'lishi tarafdoriman. Barcha tinmay o'qiyotgan abiturentlarga omad tilayman. Ilohim hammamizga talaba bo'lish baxti nasib qilsin.
_𝐵_𝒮_
🤗👏👏👏👏👍👍👍👍
Malohat Husanovna
Hozirgi sharoitda onlayin bulganiyam yahshi qatta busayam bilimi borlar kiradi soglik birinchi navbatda .
Show next 100 comments