Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
Чунки ҳамма хайрия қиладиганларда бир йил ўқимай турса бўлаверади деган тушунча борлиги учун бундай оилаларга моддий ёрдам кириши қийин.
Лекин контрактда ўқияпган талаба эса бир йил ўқимасдан кейинги йил ўқишини тиклаши даргумон.
Рахмат сизларга бефарк булмаганилар учун.
Таклиф: Сиздан илтимос аввал Сардобага оддий фукаро сифатида (узингизни таништирмасдан) ташриф буюринг, ахоли билан сухбатлашинг, дардини эшитинг, кимлар нимага мухтожлигини аникланг ва кузатинг. Узингиз уз кузингиз билан куриб хулоса киласиз. Аслида вазият умуман бошкача булиши мумкин.
Хакикатдан пул йигишдан уни хакикий мухтожларга етказиш энг кийини.
Чунки хужжатда кийин ахволда мухтож оила деб курсатилган будиши мумкин лекин аслида узига тук булиб чикади. Аксинча камчилигимиз йук деган оила эса етишмовчиликда учма уч килиб яшаётган булиши мумкин.