Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
Пулларни курилиш ишлари олиб бораётган давлатташкилотга бериш керак ёки ахолига озик овкат кумагини жунатиш кере деб уйлайман
Bir so‘z bn aytganda eng yaxshi yo‘l ta‘limga qaratilgan investitsiya
Хушнудбек! Хой Хушнудбек! Тухтанг! Мени ешитинг!
Биринчидан! Сардобадаги жабрланганларга хукумат узи яхшилаб ердам беради, бу уларнинг мажбурияти(чунки президент назарига тушган..)
Иккинчидан! Хаммага ердам бера олмайсиз, буни узингиз хам езибзиз, яхши.
Учинчидан! Бунақа вазиятта бу пулларни умуман боқувчиси йуқ, еки дардман инсонларга берганингиз маъқул. Чунки уларга давлат ердам бермайди.
Туртинчидан. Ха туғри, бу пулни узи сардобадикларга йиғдик, енди бошқага бериб нима қиламиз дейишингиз мумкин, аммо, улар жаа уладиган даражада емас(узиз тушундингиз деб уйлайман, расмиятчиликнинг хожати йуқ!..)
Бешинчидан!! Баъзи бир "user"лар хозир босиииб коммент езади(аниқ). Шуларга айтарим: "Бу менинг холис фикрим, еқмаса айланиб утинг, узингизнинг мавзу буйича фикрингизни қолдиринг бировникини тахлил қилмасдан"
Енг яхшиси, сизларга нима керак деб сардобаликлардан сураш керак..)
Iltimos shu taklifimni chuqurroq uylap kuring .raxmat