Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
Таклифим: эвакуация килинган 70 Минг ахолининг ичидан чин етим ва болаликдан ногирон,даволашга мухтож болалар булса албатта шуларни даволашга харажат килинса жуда савоб ишга Кул урилган булар эди. Омад тилайман. Аллох УЗИ тугри цул курсатсин ва куллаб куватласин.
Узок перспективада оладиган булсак худудга бита КУТУБХОНА куриб берган яхширок деган фикирдаман. Чунки мактаб кутубхоналаридан одатда фойдаланиш кийин булади. Китобларни хохлаган пайтда олишга борсангиз беришавермайди.
Яна битта яхши йуллардан бири, бу аксияни давом эттирайликда худудга компьютер клуб куриб берайлик. Йошларга чет тилларини ва IT сохасини урганиш йулида кулдан келганча шароит яратиш керак.( адашмасам шу йилнинг охиргача кишлок жойларга хам ахолини тезкор интернет билан таминлаш давлат дастури бор)