Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
Aka yiglingan pullarga masjid qurdrib bersangiz pul yetmashi mumkin Demizku Alloh baraka ato etadi kamiga yana yiglar niyat qilsak shu ishga dudim
Иқтидорли, намунали ўқиётган ўқувчиларни бир марталик стипендиялар билан рағбатлантириш;
Америкадагина эмас,
Москвада ҳам чартер
рейсига навбатга туриб
келолмаётган ҳам юртларимиз бор. Уларга ҳам қандайдир ёрдам бериш. Масалан, менинг жияним
Ойгул Сафаралиева икки яшар қизалоғи ва 24 ҳафталик ҳомиласи билан келолмаяпти. Вахоланки апрель ойида навбатга туришган. Илтимос, бунинг учун балки битта қўнғироғингиз ҳам кифоя қилар, деб ўйлайман. Ойгул фарзандим
Она Ватанимизда туғилиши керак, деб йиғлаяпти.
Савоб ишларингизда Аллоҳ Сизга мададкор бўлсин, Хуршидбек ўғлим! Саломат бўлинг!
Менимча бу пулга замонавий илмий китоблар сотиб олиб, кутубхона ташкил этса бўлади. Энг яхши инвестиция - таълимга тикилган маблағ.
П.с.: илмий деганда фақат илмий-техникавий эмас, балки маърифий, диний, фанга оид китоблар
Мен сардобаликман.
Ўзим шу вазиятда аҳоли орасида юрдим.
Учта маҳалла жабр сўрган Сардоба туманида. Шу ҳудуд аҳолисига 40 млн сўмдан конпенцация ҳамда уй-рўзғор буюмларига сертификат берилди.
Бу дегани 5-6 турдаги уй буюмлари берилади дегани.
Пулни сарфлаш масаласида баъзи таклифларим бор эди:
1. Сардоба тумани олий таълимга қамров юзасидан 6 % лик кўрсатгич қайд этган. Абитуриентларнинг ОТМларга кириш кўрсатгичлари жуда паст.
Таклифим, таълим олаётган талабаларга контакт тўловида қарашиш мумкин.
2. Сардобада ўқув маркази йўқ.
Балки ўқув маркази очиб, талабаларнинг ОТМларга кириш кўрсаткичларини ошириш мумкин.
3. Бу таклиф эмас, юқорида билдирилган фикрларга муносабат:
Жабр кўрган маҳаллаларга давлат томонидан ичимлик суви, табиий газ каби коммунал хизматлар кўрсатиш масаласи устила иш олиб борилмоқда.
Пулни бу мақсадларга сарфлашга ҳожат йўқ.
4. Агар Сардобада ўқув маркази очиш ўзини оқламаса, таълимга кучли иштиёқи бор, эҳтиёжманд оила фарзандларининг ўқишга тайёргарлик кўрсатиш харажатларини қоплашга йўналтирса ҳам бўлади.
5. Сардобада ҳозир экинларни суғоришда муаммолар кузатиляпти.
Иккинчи экин экиш учун ғалладан бўшаган ерларни ёшларга бўлиб беришяпти (ҳамма жойда ҳам эмас, баъзи жойларда).
Шу суғориш масаласига ҳам сарфлаш мумкин. Бу ҳам бир таклифда.
5. Сардоба тумани ичида қишлоқлараро қатновда автобус, микроавтобусларни йўлга қўйиш керак. Ички қатновда умуман автобус йўқ. Аҳоли фақат таксида юришга мажбур бўляпти.
Балки микроавтобуслар харид қилиб арзон нархда хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мумкиндир балки.