Маслаҳатингиз керак

Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция ташкил қилгандик.

Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами 19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак, 203 млн сўм бўлади.

Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.

Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.

Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами 70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса 10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги 20 минг сўмдан тўғри келади.

❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак. Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.


👉 @xushnudbek 👈

2661 comments

Show 100 more comments
Р. А
Нон ишлаб чикариш корхонаси куриш кк.
Khafiza Salyakhova
Сардобалик камхарж оилаларнинг 1-4 синфларда ўқийдиган болаларини энг яхши оромгоҳларда, етук шифокор олимлар кўригидан кейин соғломлаштирилса; Интеллектуал кучлиларини ихтисослаштирилган мактабларга жойлаштириш(бунинг учун маблағ ҳам керак бўлмаса керак);
Иқтидорли, намунали ўқиётган ўқувчиларни бир марталик стипендиялар билан рағбатлантириш;
Америкадагина эмас,
Москвада ҳам чартер
рейсига навбатга туриб
келолмаётган ҳам юртларимиз бор. Уларга ҳам қандайдир ёрдам бериш. Масалан, менинг жияним
Ойгул Сафаралиева икки яшар қизалоғи ва 24 ҳафталик ҳомиласи билан келолмаяпти. Вахоланки апрель ойида навбатга туришган. Илтимос, бунинг учун балки битта қўнғироғингиз ҳам кифоя қилар, деб ўйлайман. Ойгул фарзандим
Она Ватанимизда туғилиши керак, деб йиғлаяпти.
Савоб ишларингизда Аллоҳ Сизга мададкор бўлсин, Хуршидбек ўғлим! Саломат бўлинг!
NAFAQAT SARDOBAGA BALKI BUTUN O'ZBEKISTON UCHUN FOYDALI BO'LADIGAN TAKLIF. 50 TA YOSH YIGIT-QIZLARNI TANLOV ASOSIDA DASTURCHILIKKA O'QITISH KERAK. MOBIL ILOVA VA SAYT ISHLAB CHIQARUVCHI ONLINE KORXONAGA ASOS SOLSA BO'LADI. BULAR DAVLATGA SOLIQ TO'LASHDAN OZOD ETILGANLIGINI HISOBGA OLSAK, ANCHA NATIJADOR BO'LADI. BUTUN DUNYOGA NOMI CHIQQAN DASTURCHILAR HAM QIYIN SHAROITLARDA BAZO'R PUL TOPADIGANLAR ORASIDAN CHIQQAN. INGLIZ TILI VA KOMPYUTER TEXNOLOGIYALARI KELAJAGIMIZ ASOSIDIR
Хаммаси кам таминланган булсачи, ундан кура уй куриб бериш еки корхона куриб бериш керак (кейинчалик иш урнига эга булиши учун).
Ушбу худудга кутубхона булса китоблар олиш керак.
Сардобада жабр кўрганларнинг ўқиётган фарзандлари бордир балки.Хозир ўша ота оналар контракт тўлолмайдиган ахволда.Болаларининг контрактни тўлаб бериш керакми дейман
Feruz Mustafoevich
Шу пулга кичикрок ишлаб чикариш корхонасини ташкил килиш керак. Хокимиятда 0 кийматдаги бино топилади. Етмаган кисмига кредит оформления килиб ахолини иш билан таъминлаган маъкул менимча.
Хусусий ўқув маркази очиб энг билимли ёшларни шу ерга ишга таклиф қилиш керак. IELTS ва бошка хорижий тилларни ўқитиш керак. Шунда хориждаги ватандошларимиз китоб билан моддий хамда виртуал дарслар утиб кўмаклашар эди.
NAFAQAT SARDOBAGA BALKI BUTUN O'ZBEKISTON UCHUN FOYDALI BO'LADIGAN TAKLIF. 50 TA YOSH YIGIT-QIZLARNI TANLOV ASOSIDA DASTURCHILIKKA O'QITISH KERAK. MOBIL ILOVA VA SAYT ISHLAB CHIQARUVCHI ONLINE KORXONAGA ASOS SOLSA BO'LADI. BULAR DAVLATGA SOLIQ TO'LASHDAN OZOD ETILGANLIGINI HISOBGA OLSAK, ANCHA NATIJADOR BO'LADI. BUTUN DUNYOGA NOMI CHIQQAN DASTURCHILAR HAM QIYIN SHAROITLARDA BAZO'R PUL TOPADIGANLAR ORASIDAN CHIQQAN. INGLIZ TILI VA KOMPYUTER TEXNOLOGIYALARI KELAJAGIMIZ ASOSIDIR
Пулларни шу худуддаги Масжидга сарфлаш керак. Шунда фукаролар норози булмайди аксинча катта савобли иш килишибди дейди🤲
Ассалому алайкум!
Менимча бу пулга замонавий илмий китоблар сотиб олиб, кутубхона ташкил этса бўлади. Энг яхши инвестиция - таълимга тикилган маблағ.
П.с.: илмий деганда фақат илмий-техникавий эмас, балки маърифий, диний, фанга оид китоблар
Aktam
Sport kompleksi, bog'cha, yo'llarni ta'mirlash, masjid kabi shunaqa odamlarga foydasi tegadigan ishlarni qilish kerak. Oldindan raxmat
NAFAQAT SARDOBAGA BALKI BUTUN O'ZBEKISTON UCHUN FOYDALI BO'LADIGAN TAKLIF. 50 TA YOSH YIGIT-QIZLARNI TANLOV ASOSIDA DASTURCHILIKKA O'QITISH KERAK. MOBIL ILOVA VA SAYT ISHLAB CHIQARUVCHI ONLINE KORXONAGA ASOS SOLSA BO'LADI. BULAR DAVLATGA SOLIQ TO'LASHDAN OZOD ETILGANLIGINI HISOBGA OLSAK, ANCHA NATIJADOR BO'LADI. BUTUN DUNYOGA NOMI CHIQQAN DASTURCHILAR HAM QIYIN SHAROITLARDA BAZO'R PUL TOPADIGANLAR ORASIDAN CHIQQAN. INGLIZ TILI VA KOMPYUTER TEXNOLOGIYALARI KELAJAGIMIZ ASOSIDIR
Сардобадаги мактабларга маблағ ажратилса ҳам тўғри бўлади.Чунки ҳамма мактаб ҳам тўлиқ таъминланмаган ўқув қуроллари-ю,кўргазмалар билан.
Ассалому алайкум.
Мен сардобаликман.

Ўзим шу вазиятда аҳоли орасида юрдим.
Учта маҳалла жабр сўрган Сардоба туманида. Шу ҳудуд аҳолисига 40 млн сўмдан конпенцация ҳамда уй-рўзғор буюмларига сертификат берилди.
Бу дегани 5-6 турдаги уй буюмлари берилади дегани.

Пулни сарфлаш масаласида баъзи таклифларим бор эди:

1. Сардоба тумани олий таълимга қамров юзасидан 6 % лик кўрсатгич қайд этган. Абитуриентларнинг ОТМларга кириш кўрсатгичлари жуда паст.
Таклифим, таълим олаётган талабаларга контакт тўловида қарашиш мумкин.

2. Сардобада ўқув маркази йўқ.
Балки ўқув маркази очиб, талабаларнинг ОТМларга кириш кўрсаткичларини ошириш мумкин.

3. Бу таклиф эмас, юқорида билдирилган фикрларга муносабат:
Жабр кўрган маҳаллаларга давлат томонидан ичимлик суви, табиий газ каби коммунал хизматлар кўрсатиш масаласи устила иш олиб борилмоқда.
Пулни бу мақсадларга сарфлашга ҳожат йўқ.

4. Агар Сардобада ўқув маркази очиш ўзини оқламаса, таълимга кучли иштиёқи бор, эҳтиёжманд оила фарзандларининг ўқишга тайёргарлик кўрсатиш харажатларини қоплашга йўналтирса ҳам бўлади.

5. Сардобада ҳозир экинларни суғоришда муаммолар кузатиляпти.
Иккинчи экин экиш учун ғалладан бўшаган ерларни ёшларга бўлиб беришяпти (ҳамма жойда ҳам эмас, баъзи жойларда).
Шу суғориш масаласига ҳам сарфлаш мумкин. Бу ҳам бир таклифда.

5. Сардоба тумани ичида қишлоқлараро қатновда автобус, микроавтобусларни йўлга қўйиш керак. Ички қатновда умуман автобус йўқ. Аҳоли фақат таксида юришга мажбур бўляпти.
Балки микроавтобуслар харид қилиб арзон нархда хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мумкиндир балки.
Xurshidbek
Eng og'ir axvolda qolgan 20 ta oilaga yordam tariqasida berish kerak
Alibek Nematov
Аввало сизга ва бу маблағ ажратган ларга раҳмат. Манамча ўша 70 минг аҳоли фойдаланиши учун ҳозирда мавжуд бўлмаган бирта бино (бу масжид , мактаб , болалар боғчаси, шифоатхона (бу ишларга мағлаб етса албатта) ёки юқорида таклиф қилинганидек хожатхона ё ҳаммом бўлиши мумкин) қуриш керак.
Maqsud Bobojonov
Вазиятини урганиб хамма фойдалана оладиган бирор нарса айталик мини стадион,цех,кутубхона шунга ухшаш
Танлов утказиб (эссе ёзган) ўқувчиларнинг энг кучлиларига максадига қараб IELTS пулини тўлаб бериши керак. Улар хам вакти келганда бошка ёшларни қўллаб қувватлайди.
Assalomu alaykum yuqoridagi barcha fikirlarni õqib chiqdim va bu fikirlar õziga yarasha hammasi tõĝri, lekin bu pullar chorvachilikmi, suv taminotimi,yõl qurilishigami yoki, masijd qurilishigami ishlatilsa yaxshi bõlardi bu fikirlar yuqorida berildi shulardan eng maqulini va bu pullar yetadigani ishga sariflansa yaxshi bõlardi.
Nima bõlsa ham bu qilmoqchi bõlgan ishlaring kõp yillar xalqimizga hizmat qilsin!!!
Qilgan harakatlaring uchun barchalaringizga rahmat.
Show next 100 comments