Сездингизми, охирги пайтлар яна ташкилот ва идораларда меҳнат қонунчилиги аҳволи ёмонлашиб кетди. Ярим тунгача ишлаш, дам олиш кунлари ҳам ишга чақириш, иш вақтидан ташқаридаги мажлислар сезиларли кўпайди.
Аввалгидек рейдлар ёки баландпарвоз чиқишлар ҳам камайди.
Бизда бир дунёқараш бор. Яхши натижа бўлиши учун жуда кўп ишлаш керак, деб ўйлашади. Гапиртирсанг давлат аҳамиятидаги ишни қиляпмиз, дейишади. Ваҳимаси дунёни бузади [энсасиқотгансмайлик]
Ваҳоланки, ўша ташкилотларнинг эришган натижасини кўрсанг - тайинли гап йўқ. Бунақа натижани кунига 8 соат одамга ўхшаб нормал ишласа ҳам қилиш мумкин.
Замонавий дунёда ишнинг кўзини билган ақлли раҳбарлар ходимларига кўпроқ дам олиши учун
имкон беради, қолоқ ва эскича ўйланадиган тизимлар эса ходимларини эшшакдай, қулдай ишлатишга ҳаракат қилади. Шу сабаб ҳам улар доим қолоқ бўлиб қолаверадилар.
Юқоридаги видео - тинимсиз ишлаш муваффақият калити эмас, балки пайти келганда ишни тўхтатишни билиш кераклигига яққол мисол бўла олади.
👉 @xushnudbek 👈
Post scriptum :Bu albatta shaxsiy fikrim xolos
Охирги пайтда блогер ва журналистларни хам фаоллиги бошка тусга кирмокда.
Чет элда 5 йил ишлаб келдим Россияда эмас.
Шанба кунлари еки кечги пайт уртогимга тел килсам у ишдаман дер эди, унга хазил килиб айтардим кеч соат 23- 24 гача ишласанглар 3-4 йилда Узбекистон гуллаб кетса керак. Мана шунга хам 10 йилдан ошди.
Шу пайтларда хам газ йук свет йук. Доллар кунма кун ошарди.
Куп жойларга бораяпман, тугриси бир иккита хоким яна бир иккита вазир умумий ишларни чигаллаштираяпти.
Буни купчилик билади. Тошкентда.
Гуеки тешик тогарага сув тулдиргандай булаяпмиз.
Тогарага тушаетган сув босимини оширишни талаб килаяпмиз-у , тогарани узини алмаштирмаяпмиз.
Албатта, бу менинг фикрим.
Узбекистонни ривожланишини жуда хохлайман, лекин оддий одамни кулидан хеч нарса келмаслигини хаммамиз хам биламиз.