⚡ШОШИЛИНЧ! Чет тилидан сертификати бор абитуриентлар 18-июлга қадар рўйхатдан ўтишлари сўралмоқда!Маълумки, чет тилларидан сертификатга эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда сертификат маълумотларини тизимга киритади. Ҳозирда мазкур маълумотлар асосида Давлат тест маркази томонидан сертификатларнинг ҳақиқийлиги текширилмоқда ва уларга
3 хил статус берилмоқда:
ℹ️ Сертификат дастурга киритилганда – “
Текширилмоқда”.
✅ Сертификатнинг ҳақиқийлиги ва имтиёз бериш учун талабга жавоб бериши аниқланганда – “
Тасдиқланди”.
❌ Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаса ёки имтиёз бериш учун талабга жавоб бермаса – “
Тасдиқланмади”.
Бунда, сертификати тасдиқланмаган абитуриентларда, сертификат нима учун тасдиқланмаганлигининг сабаби ҳам келтирилади.
Ҳозирги кунга қадар Давлат тест маркази томонидан
6 000 дан зиёд сертификатлар текширилди ва
450 дан ортиқ сертификатлар талабга жавоб бермаслиги
аниқланди.
Сертификатларни текшириш маълум вақт олишини инобатга олган ҳолда, ДТМ чет тили сертификатига эга абитуриентлардан сертификатларини 18-июлга қадар киритишларини
сўрамоқда.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈