​​⚡ШОШИЛИНЧ! Чет тилидан сертификати бор абитуриентлар 18-июлга қадар рўйхатдан ўтишлари сўралмоқда!

Маълумки, чет тилларидан сертификатга эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда сертификат маълумотларини тизимга киритади. Ҳозирда мазкур маълумотлар асосида Давлат тест маркази томонидан сертификатларнинг ҳақиқийлиги текширилмоқда ва уларга 3 хил статус берилмоқда:

ℹ️ Сертификат дастурга киритилганда – “Текширилмоқда”.

✅ Сертификатнинг ҳақиқийлиги ва имтиёз бериш учун талабга жавоб бериши аниқланганда – “Тасдиқланди”.

❌ Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаса ёки имтиёз бериш учун талабга жавоб бермаса – “Тасдиқланмади”.

Бунда, сертификати тасдиқланмаган абитуриентларда, сертификат нима учун тасдиқланмаганлигининг сабаби ҳам келтирилади.

Ҳозирги кунга қадар Давлат тест маркази томонидан 6 000 дан зиёд сертификатлар текширилди ва 450 дан ортиқ сертификатлар талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

Сертификатларни текшириш маълум вақт олишини инобатга олган ҳолда, ДТМ чет тили сертификатига эга абитуриентлардан сертификатларини 18-июлга қадар киритишларини сўрамоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

8 comments

Рустам Ражабов
Ьааь
Рустам Ражабов
Ялгон гапирмангла ээээ
sertificatti 18 cida olamzku uzi
Sertifikatni tekshirishga 2minut ketadi
Namuncha vaqtli sertifikatni 20chida oladiganlar bor bu yog'iniyam o'ylash kerak hurmatli dtmdagilar
Nima bitta sertifikatni tekshirishga 2kun ketadimi?Shunday kodini kompiturdan tersa chiqadide
Сертификат бу айтс деганими йоки имтийози борлар яни кам таминланганлар оладиганга хам сертификат дейиладим ошани чунтириб беринглар илтимос
А где нужно подтверждать подлинность? Мы зарегистрировали уже документы