Доимий рўйхатга фақат ўз оиласи бўлмаган фарзандларни олиб кириш мумкинми?

Кўп жойларда эшитиб қоламиз, Тошкентдан уй сотиб олган фуқаролар кейинчалик фақат оиласи бўлмаган фарзандларинигина доимий рўйхатга (кейинги ўринларда тушунарли бўлиши учун - "прописка") кирита олади, агар оиласи бўлса, киритолмайди, дейишади. Бу гап мутлақо нотўғри.

Эътибор бериш керакки, фақат ўз оиласига эга бўлмаган фарзандинигина пропискага олиб кириш мумкинлиги ҳақидаги қоида 5-бандга ҳамда 9 - 12-бандларга тааллуқли.

Яъни эри хотини орқали (ёки аксинча) доимий пропискага кирса, унда ўша 5-банд билан прописка олган эр ўзининг барча фарзандларини пропискага олиб киролМАЙди, фақат ўз оиласига эга бўлмаган фарзандларинигина 2-банд билан пропискага олиб кириши мумкин.

Худди шу қоида 9, 10, 11 ва 12-бандларига ҳам тааллуқли. Улар ҳам фақат ўз оиласи бўлмаган фарзандларини олиб кириши мумкин.

Лекин кўпчилик буни барча бандларга тааллуқли деб ўйлайди ва адашади.

Тошкентдан уй сотиб олган фуқаро (у хоҳ янги, хоҳ иккиламчи бозордан бўлсин, фарқи йўқ) 1-банд билан пропискага киради.

Шундан сўнг, улар ўзининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги БАРЧА қариндошларини 2-банд билан пропискага олиб кириши мумкин.

Асос: Қонун билан тасдиқланган рўйхатнинг 2-банди (у ерда барча қариндошлар назарда тутилган)

Яъни Тошкентдан уй сотиб олганлар ўзларининг барча фарзандларини, уларнинг ўз оиласи бор ёки йўқлигидан қатъи назар, 2-банд билан пропискага олиб кириши мумкин.

Масалан, 80 ёшга кирган отахоннинг номига Тошкентдан уй олишса, ўша отахон ўзининг барча фарзандларини (уларнинг ёши 60 да бўлса ҳам фарқи йўқ) ҳамда барча набираларини (уларнинг сони 30 нафардан кўп бўлса ҳам фарқи йўқ) 2-банд билан пропискага олиб кириш ҳуқуқига эга.

👆ТАВСИЯ: шу сабабли ҳам агар зарурият бўлса, ва асосийси ишонсангиз ҳамда келгусида мулкий низо чиқмаслигига кўзингиз етса, Тошкентдан олинаётган уйни имкон қадар ота-онангиз ёки бобо-бувингиз номига олинг. Шунда кўпчилик пропискага кира олади. Масалан, уйни ота-онангизнинг номига олсангиз, ўзингиз, фарзандларингиз, ака-ука ва опа-сингилларингиз, уларнинг фарзандлари ҳам бемалол пропискага киради. Агар уйни бобо-бувингиз номига олсангиз, унда ўзингиз, ака-ука, опа-сингилларингиз билан бир қаторда ота(она)нгиз, амаки-амма (тоға-хола) ва уларнинг фарзандлари ҳам 2-банд билан пропискага кира олади.

❗️ЭСЛАТМА: амалиётда илгари ИИВ Миграция бошқармаси бошлиғининг қонунга хилоф кўрсатмаси асосида паспорт столлар буни рад қилиб келишганди. Аммо саъй-ҳаракатларимиз натижасида фуқаролар айни шу масала бўйича судлашиб, ички ишлар органлари устидан ғолиб чиқишган ва кейинчалик ноқонуний кўрсатма бекор қилинган.

Батафсил: t.me/xushnudbek/2597

Шунга кўра, балки ҳозир ҳам замондан орқада қолган айрим масъуллар 1-банд билан пропискага кирган фуқарога фақат оиласи йўқ фарзандингизни пропискага олиб кира оласиз, деб нотўғри айтаётган бўлиши мумкин. Ким шундай деса, ишониб қолманг. Ҳаққингизни талаб қилинг. Қонунни яхши билмайдиганларга қонунни тушунтиринг.


👉 @xushnudbek 👈

59 comments

Show 18 more comments
РЕЙХАН
Сизга алохида ташаккур Аллохим ёмон кузлардан асрасин
Аммо мен уз тугишган опамни доимий руйхатга куйолмас эканман афсус
optimus
Shu propiska degan tushuncha o'z ahamiyatini yo'qotadi kelajakda insha'Allah.
Кимлар учун такрор бўлаётгани учун узр. Лекин хали ҳам шу масалада аниқ маълумотга эга бўлмаган дўстларимиз учун қуйидагиларни тақдим этмоқчиман.
Аввало, ўз уйига эга лекин бу уй бировнинг номида бўлган ҳолатда жараён бундай бўлар экан:
1. Уйдаги барча тўловларни тўлиқ амалга ошириш зарур (иссиқ сув, отопления, совуқ сув, газ, свет, мусор, жек тўлови, мол-мулк солиғи).
2. Уй эгасини оформить қилишга чақиришдан бир, икки кун аввал кадастр, уй эгасининг инн ва паспортини олиб исталган нотариусга бориб шу уй бўйича ҳеч қандай таъқиқ ёки қарздорлик йўқлигини текширтириб олиш зарар қилмайди (уй эгасини олиб келиб оформить қиламан деб турганизда қарздорлик ёки таъқиқ чиқиб қолса, ҳафсалангиз пир бўлмаслиги учун албатта олдин текширтириб олинг. Буларни текширтириб олиш баъзан пуллик бўлиши мумкин. Агар уйда қарздорлик ёки таъқиқ бўлса, қаерга бориш ва нима қилиш кераклиги ҳақида нотариусдан яхшилаб тушуниб олинг).
3. Агар ҳаммаси жойида бўлса (қарздорлик ёки тақиқ бўлмаса) уйнинг қонуний эгаси (эр/хотин) паспорти, загс гувоҳномаси, инн ва албатта уйнинг ҳужжати (кадастри), уйни олмоқчи бўлган кишининг ўзи, инн, паспортини олиб исталган нотариусга бориб уйни олди-сотди шартномасини расмийлаштириш мумкин. Нотариусда ҳаракатлар учун онлайн тарзда тўловлар амалга оширилар экан. Телефонизга Peyme программасини юклаб олсангиз янада осон бўларкан. Тўлов уй майдони 100 кв/м.гача бўлганида давлат божи - 223000, герб йиғими - 22300, нотариуснинг пуллик хизматлари - 123000, яна 1-2 та техник ҳаракатлар учун 20-30 минг сўм атрофида бўларкан. Шундан сўнг кадастрда рўйхатдан ўтказиш учун тўлов қилиш керак. Кадастрдан смс хабар келганидан кейин (бу 1-2 кун кутилади) ўша нотариусга бориб кадастр қоғози олинади (ҳозир аввалгидек, ҳужжат кўтариб кадастр идорасига борилмас экан ва кадастр яшил китоб шаклида эмас балки, оддий бир вароқ қоғоз бўларкан).
4. Кадастр қоғозини олиб, паспорт (эр/хотин), загс гувоҳномаси, болаларнинг метркаси (агар болалар бўлса) билан туман паспорт столига борасиз. У ерда ўрнатилган тартиб бўйича ариза ва зарурий ҳужжатлар тўлдирасиз. Йиғган ҳужжатларни туман Паспорт столидаги масъулга тақдим этиб, бир текширтириб оласиз. Шунинг билан Тошкентдаги ишлар вақтинча тамом (юқоридагиларнинг ҳаммасига кўпи билан 3 кун вақт кетади. Буларга мен 2 кунда улгурдим).
5. Вилоятдаги паспорт столига борасиз, зарурий ариза ва ҳужжатларни йиғасиз. Шу вақтнинг ўзида туман мудофаа бўлимига бориб ҳарбий гувоҳномани рўйхатдан чиқарасиз. Яна паспорт столига қайтиб бориб, (агар оилавий рўйхатдан чиқиш керак бўлса ҳужжатлар ҳамма учун қилинади) паспортга рўйхатдан чиқарилди, деб штамп, печать бостирасиз ва зудлик билан Тошкентга қайтасиз. Йўлда ўта хушёр ва эътиборли бўлинг! Тезликни ошириб, шаҳарга етиб келгунизча отнинг калласилек радар ҳаққи қилиб келманг! Йўлга чиқишдан аввал тўйиб ухлаб олинг! Имкони бўлса кечқурун юрманг!
6. Тошкентга келиб, туман мудофаа бўлимига кириб ҳарбий гувоҳномани рўйхатга қўйдирасиз.
7. Туманиздаги Паспорт столига кириб паспортни ва ҳужжатларни (прописка олиш учун олдиндан тайёрлаган ва масъул кўриб берган папкага қўшимча 17-шаклдаги маълумотнома) топширасиз ва ўзлари айтган вақтда қайта кирасиз. Қайта кирганизда оламшумул воқеани гувоҳи бўласиз! Қарабсизки, паспортизни керакли вароғига ДОИМИЙ РЎЙХАТГА ҚЎЙИЛДИ, деган штамп билан ГЕРБЛИ печать қўйилган!
Assalomu alaykum, hurmatli ushbu murojaatni o‘quvchi!

Men, Xolmuhammedov Muhammadyusuf, Namangan davlat universiteti fizika-matematika fakulteti matematika yo‘nalishi 3-bosqich talabasiman. Iltimos, ushbu xatimni e'tiborsiz qoldirmang. Agar men noto‘g‘ri manzilda bo‘lsam ming bor uzr, kechiring. Ochiqchasi, kimga murojaat qilish kerakligini bilmadim, bilganlarim bilan esa bog‘lana olmadim. Menda bir taklif bor edi, buni muhokama qilib inshaalloh amaliyotga joriy etilsa juda yaxshi bo‘lar edi. Hozirda yoshlar o‘rtasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklar, afsuski, ko‘p uchramoqda. Achinarlisi, ularning ba'zilari bu ishni afv qilganlaridan so‘ng ham to‘xtatishmayapti . Davlatimiz rahbari, muhtaram Prezidentimiz, yoshlarga keng imkoniyatlar yaratish va ular o‘rtasida kitobxonlikni rivojlantirish borasida to‘xtovsiz ta'kidlamoqdalar va bu borada salmoqli ishlar olib borilmoqda, bu albatta asta-sekin o‘z samarasini berishiga guvoh bo'lmoqdamiz.
Bilib-bilmay jinoyat ko‘chasiga kirib qolgan, adashgan yoshlar ham bizning hamyurtlarimiz, do‘st-birodarlarimiz. Yomon odamni sen yomonsan, desa u bundan ham yomon bo‘ladi. Aksincha, ularni yaxshi gap bilan yaxshi hayotga qaytarish, ota- onasiga, vataniga mehr-oqibatli qilib tarbiyalash lozim. Bunda kitob eng yaxshi yordamchi bo‘la oladi. Taklifim shuki, jinoyatchilik sodir etgan o‘smirlar, yoshlar kerak bo‘lsa kattalarga ham kitob o‘qishni o‘rgatish lozim, albatta, ular buni shunchaki qabul qilishlari ancha qiyin. Buni amalga oshirish uchun ayblanuvchilarga "bonus"lar berish kerak. Masalan, jinoyat sodir etgan shaxs belgilangan kitoblardan o‘zi xohlagan birini o‘qib tugatadi, evaziga esa unga o‘z oilasi va yaqinlari bilan ko‘rishish, ular bilan o‘z uyida ovqatlanish imkoniyati berilsin. Yoki bo‘lmasa, ayblanuvchi o‘qigan kitoblariga proporsional ravishda jazo muddati qisqartirilsa, masalan, bitta ma'lum hajmdagi kitobni o‘qib tugatgani uchun 1 yoki 2 kun va h.k. jazo muddati olib tashlansin. Misol uchun, ayblanuvchiga 3 yil 8 oy muddatga ozodlikdan mahrum etish jazosi berilgan bo‘lsin. Bu o‘rtacha 1320 kun demakdir. Agar bitta kitob uchun 10 kun qisqartirish desak , 132 ta kitob degani. 5 kun desak, 264 ta kitob deganidir. Bu, albatta, ayblanuvchining kitob o‘qishga bo‘lgan ishtiyoqini kuchaytiradi. Albatta, 200, 300 ta kitobni o‘qish, uni eslab qolish oson emas, shuningdek, ayblanuvchi rostdan ham kitoblarni o‘qimoqdami, dunyoqarashi o‘zgaryaptimi, degan savol bor.
Bu jarayonni bevosita O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasidan tayinlangan xodimlar holis nazoratga olishadi. Ya'ni ayblanuvchi Abdulla Qodiriyning "O‘tgan kunlar" va "Mehrobdan chayon" romanlarini o‘qib tugatadi va bu haqida nazoratchilarga xabar beradi. Yozuvchilar uyushmasidan kelgan xodim kitobning qisqacha ma'nosi va undagi qahramonlar, eng asosiysi, ayblanuvchining xulosasini eshitadi (og‘zaki yoki yozma bo‘lishi mumkin).
Shundan so‘ng ayblanuvchi qoniqarli yoki aksincha javob oladi, shundan so‘ng unga "bonus"ni yutgani yoki yana kitobni qaytadan o‘qishi tavsiya etiladi.
Tassavvur qiling, 250 ta badiiy kitob o‘qib undan kerakli xulosa chiqargan jinoyatchining ongi tabiiy yuksaladi, dunyoqarashi o‘zgaradi, kelgusida bu yo‘lga aslo kirmaydi. Farzandlari va yaqinlarini ham kitob o‘qishga undaydi.
Taklifim shundan iborat edi.
Albatta, bu yerdagi raqamlar, "bonus"lar misol tariqasida keltirildi xolos. Shuningdek, qaysi janrdagi kitoblarni o‘qish, jahon adabiyotidan kimlarning asarlarini o‘qish maxsus belgilab beriladi.
Iltimos ushbu murojaat kerakli manzilga borishida menga yordam berishingizni so'rayman.
Imlo xatolarim uchun ming bor uzr so‘rayman. O‘ylaymanki, taklifim amaliyotga joriy etiladi va ko‘plab jinoyatlarning oldi olinadi, degan umiddaman.
Аллох барчамиздан рози бўлсин! Қилаётган амалларимизни оқибатини ҳайрли ва барокотли қилсин! Юқоридагилар кимнингдир муаммоларини хал бўлишида оз бўлсада кўмак бўлса, дуоларизда эслаб қўйинг......
Мухаммадали
Ассалому алайкум Хушнудбек,студентлик даврларингизда хам харакатчан эдингиз,оллох панохида асрасин,мартабангиз бундан хам юксалсин,рахмат сизга,омон булинг.
Assalomu alaykum, Xushnudbek yangi qonun kanalizda e‘lon qilingandan so‘ng men Pasportstolga yaqinlarimni ro‘yxatga qo‘yish bo‘yicha murojaat qildim, mas'ul shaxs qonunchilikdagi o‘zgarishlar haqida batafsil ma‘lumot berdi. Hozirda doimiy ro‘yxatga kirish uchun endilikda har bir kishi uchun 16 kv.m hajmdagi joy belgilanganligini aytdi. Bir tomondan yengillik berilgan bo‘lsa ikkinchi tomondan qiyinlashtirib qo‘yishgan. Agar o‘rtacha hisobda sizni uyingiz 60kv.m bo‘lsa, siz 3,5 kishini ro‘yxatga kirita olishingiz mumkin ekan. O‘zbek oilasi bugungi kunda eng kamida 4 yoki 5 nafar oila a‘zolaridan iborat bo‘lsa, yarimi ro‘yxatga olinadi qolganlari yana uy olinganda ro‘yxatga qo‘yiladimi degan savol tug‘iladi. Iltimos bu bo‘yicha ham huquqshunos sifatida batafsil ma‘lumot bersangiz.
Ш.Б.
Muhammad Yusuf Xolmuhammedov
Assalomu alaykum, hurmatli ushbu murojaatni o‘quvchi! Men, Xolmuhammedov Muhammadyusuf, Namangan davlat universiteti fizika-matematika fakulteti matematika yo‘nalishi 3-bosqich talabasiman. Iltimos, ushbu xatimni e'tiborsiz qoldirmang. Agar men noto‘g‘ri manzilda bo‘lsam ming bor uzr, kechiring. Ochiqchasi, kimga murojaat qilish kerakligini bilmadim, bilganlarim bilan esa bog‘lana olmadim. Menda bir taklif bor edi, buni muhokama qilib inshaalloh amaliyotga joriy etilsa juda yaxshi bo‘lar edi. Hozirda yoshlar o‘rtasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklar, afsuski, ko‘p uchramoqda. Achinarlisi, ularning ba'zilari bu ishni afv qilganlaridan so‘ng ham to‘xtatishmayapti . Davlatimiz rahbari, muhtaram Prezidentimiz, yoshlarga keng imkoniyatlar yaratish va ular o‘rtasida kitobxonlikni rivojlantirish borasida to‘xtovsiz ta'kidlamoqdalar va bu borada salmoqli ishlar olib borilmoqda, bu albatta asta-sekin o‘z samarasini berishiga guvoh bo'lmoqdamiz. Bilib-bilmay jinoyat ko‘chasiga kirib qolgan, adashgan yoshlar ham bizning hamyurtlarimiz, do‘st-birodarlarimiz. Yomon odamni sen yomonsan, desa u bundan ham yomon bo‘ladi. Aksincha, ularni yaxshi gap bilan yaxshi hayotga qaytarish, ota- onasiga, vataniga mehr-oqibatli qilib tarbiyalash lozim. Bunda kitob eng yaxshi yordamchi bo‘la oladi. Taklifim shuki, jinoyatchilik sodir etgan o‘smirlar, yoshlar kerak bo‘lsa kattalarga ham kitob o‘qishni o‘rgatish lozim, albatta, ular buni shunchaki qabul qilishlari ancha qiyin. Buni amalga oshirish uchun ayblanuvchilarga "bonus"lar berish kerak. Masalan, jinoyat sodir etgan shaxs belgilangan kitoblardan o‘zi xohlagan birini o‘qib tugatadi, evaziga esa unga o‘z oilasi va yaqinlari bilan ko‘rishish, ular bilan o‘z uyida ovqatlanish imkoniyati berilsin. Yoki bo‘lmasa, ayblanuvchi o‘qigan kitoblariga proporsional ravishda jazo muddati qisqartirilsa, masalan, bitta ma'lum hajmdagi kitobni o‘qib tugatgani uchun 1 yoki 2 kun va h.k. jazo muddati olib tashlansin. Misol uchun, ayblanuvchiga 3 yil 8 oy muddatga ozodlikdan mahrum etish jazosi berilgan bo‘lsin. Bu o‘rtacha 1320 kun demakdir. Agar bitta kitob uchun 10 kun qisqartirish desak , 132 ta kitob degani. 5 kun desak, 264 ta kitob deganidir. Bu, albatta, ayblanuvchining kitob o‘qishga bo‘lgan ishtiyoqini kuchaytiradi. Albatta, 200, 300 ta kitobni o‘qish, uni eslab qolish oson emas, shuningdek, ayblanuvchi rostdan ham kitoblarni o‘qimoqdami, dunyoqarashi o‘zgaryaptimi, degan savol bor. Bu jarayonni bevosita O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasidan tayinlangan xodimlar holis nazoratga olishadi. Ya'ni ayblanuvchi Abdulla Qodiriyning "O‘tgan kunlar" va "Mehrobdan chayon" romanlarini o‘qib tugatadi va bu haqida nazoratchilarga xabar beradi. Yozuvchilar uyushmasidan kelgan xodim kitobning qisqacha ma'nosi va undagi qahramonlar, eng asosiysi, ayblanuvchining xulosasini eshitadi (og‘zaki yoki yozma bo‘lishi mumkin). Shundan so‘ng ayblanuvchi qoniqarli yoki aksincha javob oladi, shundan so‘ng unga "bonus"ni yutgani yoki yana kitobni qaytadan o‘qishi tavsiya etiladi. Tassavvur qiling, 250 ta badiiy kitob o‘qib undan kerakli xulosa chiqargan jinoyatchining ongi tabiiy yuksaladi, dunyoqarashi o‘zgaradi, kelgusida bu yo‘lga aslo kirmaydi. Farzandlari va yaqinlarini ham kitob o‘qishga undaydi. Taklifim shundan iborat edi. Albatta, bu yerdagi raqamlar, "bonus"lar misol tariqasida keltirildi xolos. Shuningdek, qaysi janrdagi kitoblarni o‘qish, jahon adabiyotidan kimlarning asarlarini o‘qish maxsus belgilab beriladi. Iltimos ushbu murojaat kerakli manzilga borishida menga yordam berishingizni so'rayman. Imlo xatolarim uchun ming bor uzr so‘rayman. O‘ylaymanki, taklifim amaliyotga joriy etiladi va ko‘plab jinoyatlarning oldi olinadi, degan umiddaman.
Ваалайкум ассалом. Бизда шундай ёшлар борлигидан хурсандман.
Сиз юкорида берган таклифингиз, менимча чет эл (америкада булса керак) амалиетида бор. Кайсидур кинода хам курсатганди. Агар яхши психологлар, тарбиячилар бу ишга кушилса, натижа чикса керак.
Ёшлар буюк келажакни куришда чарчаманг.
Rasul Akbarov
Энди 1 одамга кв.м нормаси ишлатилмайдими ?
S Zikiryoyev
Salom hammaga
Singlim ôz nomiga uy oldi meni ham propiska quwsa buladimi uy 3 xonali
Zulfiya
Нега урганч тошкент йули ёпилди шу хакда айтиб беринг
Бу гапларни Яшнобод туман паспорт столи билмасмикин?! Йукса вояга етган фарзандларни оилали ёки оилали эмаслигини тасдикловчи справкани тулдириб келинг, деб вилоятга жунатишмаган булармиди? Уйланмаганини тасдиклаш учун Кашкадарёдаги ЗАГС, махаллаком, учаскавойларга печать бостириб келиш каби...
Assalomu aleykum yaxshi insonlar ahli Sizlarda bir maslahat kerak agar bo'lsangiz javob bersangiz xursand bo'lar edim.Qaynonam 2 band bilan Qaynakamning uylariga propiska qilinganlar hozirgi yangi tizim bo'yicha uy qaynonam Uyni o'z nomlariga olsalar 1 band bo'lib bizni ham propiskaga olib kira oladilarmi.Qaynotam viloyatda propiskada yoki ularning nomlariga o'tkazsak osonroqmi.
Насиба
Хушнудбек сизга рахмат пропискани хам хал килдиз.Омадингизни берсин.Умрингиздан барака топинг .
Шохида
Углим менда битта савол бор: 2005 йилда пенсага чиккан пенсионер 2019 йилда пенсани кайта куришга ариза берса кайта куриш жараенида уша вактда фарзандлар учун кушиб берилган 6 йилни олиб ташаланадими? Бу канчалик тугри? Жавоб учун аввалдан Рахмат
Show next 20 comments