Миллий сертификат атрофидаги можаролар юзасидан муҳокамаСўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Миллий тест тизими бўйича бериладиган сертификатлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тест саволларининг X-вариант сифатида тарқаб кетгани, айрим ўқув марказлари ва репетитор ўқитувчилар маълум ҳақ эвазига жавобларни пуллаётгани, натижада тестга кириб чиққанлар 90-100 фоиз натижа кўрсатаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.
Ўзим шу кунларда Тошкентда эмаслигим, интернетдан бироз узилиб қолганим
(Edge чиқавериб жонга тегди) учун ушбу мавзуни батафсил ўрганишга имконим бўлмади. Бугун барча постларни диққат билан ўқиб чиқдим, менга келган хабарлар билан танишдим ва айрим мутахассислар билан суҳбатлашдим.
Ушбу мавзу
моҳиятан жуда муҳимлиги, бунинг остида миллат келажаги масаласи ётганлиги учун бугун каналимизда овозли чат кўринишида суҳбат қиладиган бўлдик.
Овозли чатда
ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ҳам иштирок этади.
Саволлар, эътирозлар, факт ва далилларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.
Овозли чат
бугун соат 18:00 да бошланади.
👉 @xushnudbek 👈
Тўрақўрғонда Мансурхон Меҳмонхонов 2-умумтаълим мактабида тайёрлов олиб боради, шу тайёрлов курсига яқинда ДТМ раҳбари Мажид Каримов ташриф буюрган.
Масала абитуриентлар билан очиқ суҳбат. Тасаввур қиляпсанми, Карл? Наманганнинг Тўрақўрғонидаги мактабда очилган ўқув марказига ДТМ раҳбари Мажид Каримов шахсан ўзлари ташриф буюрганлар. Расмда чап томонда тик турган Меҳмонхонов, ўнг томонда тик турган Мажид Каримов.
Бу билан нимага шаъма қилишмоқда, Меҳмонхоновга ишонаверинглар, мен шу ердаман дейишмоқчими? Буниси менга қоронғу, лекин нега алоҳида қайсидир марказ ўқувчилари билан бориб учрашади, Тошкентдан Тўрақўрғонга бориб учрашув ўтказиш Мажид Каримовга нега керак бўлиб қолди?
Меҳмонхоновнинг ҳам жуда кўплаб ўқувчилари миллий сертификат саволларини сотиб олишган ва кўпчилигининг айтишича улар яхши натижа олиб чиққан, улардан бири ёзмоқда, менинг натижаларим яхши чиқса ҳам мен барибир тест топширмоқчиман ва устозим бўлса ҳам ҳамма нарсани айтиб бераман, икки кундан буён виждоним қийналмоқда деб ёзмоқда.
Миллий сертификат саволлари чиқиб кетгани аниқ, ДТМ ҳам, Халқ таълими ҳам, Таълимни назорат қилиш инспекцияси ҳам бунга бирдай масъул, мендан қочиб қутулолмайсизлар, мен охиригача бораман, ё ҳаёт, ё мамот.
Ҳукумат Миллий сертификат натижаларини бекор қилиши керак, акс ҳолда бу катта норозиликларга олиб келади, агар натижалар бекор қилинса, пул олган шоввозлар яққол кўзга ташланиб қолади, чунки улар ота-оналар ва ўқувчиларга пулни қайтара олишмайди, чунки ўртада турганлар ҳам кўп, пул қўлма-қўл бўлиб кетган, ўз-ўзидан ота-оналар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига уларнинг устидан шикоят қилиб мурожаат қилишади.
@tentakminds #нупогоди #миллийсертификатбекорқилинсин