Cўровнома: қайси блогерларни кузатиб борасиз?
Халқаро блогерлар куни бизнинг юртимизда ҳам бугунги кунда актуал бўлиб қолди. Сабаби кўз тегмасин йилдан йилга блогерлик фаолияти ривожланиб, уларнинг мақоми ва жамиятдаги ўрни сезиларли равишда ошиб бормоқда.
Шу ўринда каналимиз муштарийларига бир савол билан мурожаат қилмоқчиман.
Сиз қайси блогерларни мунтазам кузатиб борасиз?
Имкон қадар шунчаки номларни айтмасдан, айнан қайси жиҳати учун кузатиб боришингизни ҳам ёзсангиз, янада қизиқроқ бўлар эди.
Барчага раҳмат!
P.S.: сўровнома каналим орқали ўтказилаётгани учун, изоҳларда мени айтишингиз шарт эмас. Бошқа блогерларни айтсангиз, мантиқан тўғри бўлар эди :)
👉 @xushnudbek 👈
Bugungi Blogerlar kuni bilan barcha blogerlarni tabriklayman. Xushnudbek, Safari, Shuhrat Musayevlarni kuzatib boraman
2. Раис бува: халқнинг дардини сатирик жанрда кўтариб чиқади, карикатураларни ҳам қойил қилади.
3. Нурбек Алимов (alimoff). Ҳам мозийга назар солиб, ҳам яқин ўтмиш ва ҳозирги реал воқеаларга таяниб танқидий-таҳлилий чиқишлар қилади.
4. Тағо Тайм (Ҳамза Жумаев).
5. Ҳаби ака (habikatura). Ҳар бир карикатурада халқ дарди яширинган.
6. Qovoqvoy. Қовоқ бўлсаям логикаси ишлайди. Айрим "ақлли"ларнинг туширган қовунларинг сатира ёрдамида танқид қилади.
7. O'tkir fikrlar. Таҳлил ва танқид борасида ҳеч кимни аямайди.
8. Qo'ysangchi. Маддоҳликка ва маддоҳ амалдорларга тиш-тирноғи билан қарши туради.
Асосан шулар. Байрамлар муборак бўлсин.
Хушнудбек
Сафари
Келес лайф
Мухрим
Бакироо
Мухбир Далиев
Зафарбек Солижонов
Фреман клиникаси
Хушнудбек
Эффект Макаренко
Kurbanoff.net
На бегу
Насимов.
@UZ_DTM