Талабабай
Талабалар турар жойлари масаласидаги муаммолар ҳақида бир неча йилдан буён гапириб келамиз. Албатта бу тез ечиладиган муаммо эмас. Чунки биз талабаларни ётоқхоналар билан таъминлаш соҳасида жуда қимматли кўп йилларни бой берганмиз. Ҳозир энди кўрпани тортсак ё бошимиз, ё оёғимиз очиқ қолади.
Энди хабар қилинишича, талабабай ишланар эмиш. Ишчи гуруҳлар тузилиб, маҳаллаларда юриларкан.
Ўзи таълимдаги катта муаммолардан бири ўқитувчиларни
маҳаллаларга жалб қилиниши, ўзини функциясидан бошқа ишлар юкланишида. Талабаларнинг қаровсиз қолишига ҳам сабаблардан бири шу. Нима бўлса ёки мактаб, ёки коллеж, ёки ОТМ ўқитувчиси уйма-уй юришга жалб қилинади (ҳа, яна банкирлар ҳам бор, улар алоҳида мавзу, майли). Илгари шунақа эди, ҳозир бошқача, деб хаспўшлаш шарт эмас. Ҳозир ҳам жойларда кафедра мудирлари, кураторлар, ўқитувчилар уйма-уй, "маҳаллабай" деб юришибди.
Энди
талабабай.
Наҳотки, бошқача нарса қила олмаймиз? Бирор бахтсиз ҳодиса бўлса, ҳаммани ишчи гуруҳлару, уйма-уй юришларга жалб қилиб, иссиғида бир нарсалар қилиб, кейин унутиб юборадиган ишлардан чарчамадикми? Бунақа "ручной" ишга қанча ресурс, қанча куч, қанча вақт кетади?
Хўш, ундан кейинчи? Ишчи гуруҳ бир ой айланиб,
ҳамма талаба билан алоҳида суҳбат қилиб, кейин албатта "отчёт" учун расмга тушиб, бу ҳақда акт қилиб, бир дунё бюрократия ва қоғозбозликни дўндириб, кейин тонналаб ҳисоботлар қилиб бўлганимиздан кейин нима бўлади? Талабаларнинг ҳаммаси турар жойли бўлиб қоладими? Ёки ижара бозорида талабалар учун бирор ўзгариш бўладими? Ёки талабалар шундан кейин заҳарланмайдими? Ёки қурилишларда йиқилиб тушмайдими?
Кейин нима бўлади, кейин?
Балки ҳозир фожиа бўлгани ва 5 нафар талаба вафот этгани учун бу иш албатта керак, дерсиз, аммо
тизим яратилмас экан, бунақа ишчи гуруҳларни ҳар доим уйма-уй юргиза олмаймиз-ку.
Анча йиллар олдин Юридик университетда бир гуруҳга куратор эдим. Биздан ҳам талабанинг уйига бориб, расмга тушиб, акт тузиб бериш талаб этиларди. Борардим, кўрардим, ким билан турибсиз деб сўрардим, бўлди. Ишдан кейин 1-2 кишиникига бориш керак, ўзимда машина йўқ, жамоат транспортида кўп вақт кетади ва ноқулай, таксида юришни ойлигим қопламайди. Староста ёки гуруҳдаги бирор машинаси бор талаба билан юриларди. Хўп, уйига бориб кўрдим ҳам дейлик, кейинчи? Талабанинг шароити ёмонроқ бўлса, бошқа яхшироқ квартира топиб бера оламанми, ёки ёнимдан квартирасига пул бераманми, ёки шундоқ ҳам чумчуқнинг инидай бўлган ётоқхонадан жой топиб бера оламанми? Хуллас, бунақа ишлашдан қанақа фойда борлигини яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Ура-ура деб ҳудудларга чиқиб кетдик, маҳаллабай, инсонбай, талабабай қилдик, деган билан охирги манзилни кўришимиз керакку, ахир.
Ҳозирги ишчи гуруҳлар юкламаси бора-бора
яна оддий ўқитувчилар елкасига тушиб, бутун шаҳарни ўзининг ёки бирор талабанинг ҳисобидан кезиб чиқиб, талабасининг ижара уйини расмга тушириш талаб этиладиган хўжакўрсин тизимга айланиб кетмаса деб қўрқаман. Ўзи бунақа тизим шундоқ ҳам бор, янада кучаядиганга ўхшаяпти.
Талабалар турар жойларини имкон қадар кўпайтириш
(барибир тўлиқ таъминлаб бўлмайди), уйларни ижарага бериш тизимини тартибга солиш, талабалар учун ижара уйлари топишни енгиллаштирадиган механизмлар ҳақида бош қотириш керак. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари раҳбарлигидаги кечаги йиғилишда айтилганидек, тарғибот ишларини (аслида бу ҳам таълим дегани) кучайтириш, техника хавфсизлиги бўйича бирламчи кўникма ва билимларни бериш лозим.
👉 @xushnudbek 👈
Агар менда маблағ бўлганида 500 кишига мўлжалланган ётоқхона қурар эдим. Айтганча мен ҳам талабаман🙂
‼️O’tish ballarini kurish , albatta obuna bo’ling va muxum habarlarni utkazib yubormang ‼️
✅YouTube Ballarni tekshirish👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
https://youtu.be/2pkx7nhKYKI
✅Test sovollari👇🏻👇🏻👇🏻
https://youtu.be/Zps5ind4tzk
✅ 5 TA FAN 2021-2022 DTM
https://youtu.be/VE5htMdOuAs
✅Telegram👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/WBOOK1